Сурхондарёлик ихтирочи қуёш нурида юрадиган техника кашф этди

06.06.2018, 17:52

Сурхондарёлик ихтирочи  қуёш нурида юрадиган техника кашф этди

Cурхондарёда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.

– Танловда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қулай бўлган мулътиватор ускунам билан қатнашдим, – дейди Фарҳод Тошпўлатов. – Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, ҳеч қандай ёқилғисиз қуёш энергиясидан қувват олган ҳолда бир вақтнинг ўзида ернинг қатқалоғини юмшатади ва бегона ўтлардан тозалайди. Энди бу ускунамни янада такомиллаштириш орқали аҳолининг ўз томорқасидан янада кўпроқ даромад олиши учун кўмаклашмоқчиман.

Якуний натижаларга кўра, Фарҳод Тошпўлатовдан ташқари, Қумқўргон туман Сайхон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зилола Жумаева ва Термиз банк коллежи ўқувчиси Гулҳаё Юсупова танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

                                                                            O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1826
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қизириқ тумани ижрочи котиби Илхом Жумаев2018-06-08 09:05:52

"Ёш инавациячи" кўрик танлови вилоят босқичи вилоятда мавжид ёш ихтировичларни қўлаб-қувватлашига олиб келди.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-07 10:26:49

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови ғолиблари келажакда Ватанимиз равнақи учун хизмат қилади


Д.Вафоева -Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-07 09:45:29

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови тижорат салоҳиятига эга ва уни амалга оширишга тайёр, ўзлаштириш учун истиқболли бўлган лойиҳаларни танлаб олишга ўз ҳиссасини қўшади деган умиддамиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-07 09:43:35

Cурхондарёда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилиб, инновацион ғояси бор ёшлар ўзаро беллашди.


Ч. Абдураимов - ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши аппарати рахбари 2018-06-07 09:26:15

Сурхондарёлик ёш инновациячи кўрик танлови ғолиби Фарход Тошпўлатовнинг қуёш энергиясидан фойдаланиб, мултиватор орқали қишлоққа кичик саноатни олиб киришдек савобли ишга қўл урганлиги оламшумул воқеадир.


Жовлиев Улуғбек Қашқадарё вилояти Маъмурий-хўжалик ишлари бўлими мудири2018-06-06 18:28:52

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови Республикамизнинг чекка туманларидаги иқтидорли, кучли иннавацион ғояларга эга бўлган ёшларимизни кашф этди десам муболаға бўлмайди...


O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор Холмуминова Хуршида Баратовна2018-06-06 18:23:46

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг вилоят босқичлари барча ҳудудларда самарали ташкил этилаётгани ушбу танловга ниҳоятда қизиқиш юқори бўлаётганидан далолат беради. Ёш иқтидор эгаларини қўллаб қувватлашга қаратилган ушбу танлов Республика босқичида муносибларни албатта тақдирлайди деган умиддамиз.


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-06-06 18:18:41

Ёшларимиз салоҳияти ниҳоятда юқори! Партиямиз ушбу салоҳият эгаларини муносиб тарзда рағбатлантириб бормоқда!


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-06-06 18:13:58

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови ғолиблари келажакда Ватанимиз равнақи учун хизмат қилади. Мамлакатимизда шунақангги иқтидорли, кучли иннвацион салохиятга эга бўлган ёшларнинг кўплиги келажакда ўз самарасини беради деган умиддаман. Вилоят босқичида ғолиб бўлган иштирокчиларимизга республика босқичида омад тилаймиз.


Астанов Қобил Насриддинович O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-06-06 18:12:29

Ёшларимизга қоил қолмасликнинг иложи йўқ. Партиямиз томонидан йўлга қўйилган “Ёш инновациячи” кўрик-танлови кўплаб салоҳиятли ёшларни кашф қилмоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+