O‘zLiDePнинг “Бизнес режаси” билан Муниса Бекназарова 7 млн. сўм кредит олди

06.06.2018, 18:22

O‘zLiDePнинг “Бизнес режаси” билан  Муниса Бекназарова 7 млн. сўм кредит олди

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши тадбиркорликни бошламоқчи бўлган йигит-қизлар ва уюшмаган ёшлар учун амалий мулоқот ташкил этди. Унда тажрибали тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан ёшлар, айниқса, коллеж битирувчиларига “Бизнес режа” тузиш ва ўз бизнесини бошлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Муниса Бекназарова тумандаги Дамариқ маҳалласида яшайди. У тикувчилик ҳунарини ўрганиб тадбиркор бўлишга аҳд қилди. Аммо олдин “Бизнес режа” ишлаб чиқиш  керак. Бу  борада кўмак сўраб O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгашига мурожаат қилди. Партия туман Кенгаши томонидан ёш тадбиркорга амалий кўмак берилди.

Муниса Бекназарова мазкур “Бизнес режа” асосида махсус сетификатни қўлга киритиб фаолият бошлади. Тадбиркор эркаклар ва аёллар пальтоларини ишлаб чикаришни йўлга қўйиш орқали бўш иш ўринлари яратиш ва аҳолини бу маҳсулотларга бўлган талабини қондириш ҳамда ички бозорни таъминлашни мақсад қилган. Муниса мазкур лойиҳа асосида банкдан 7 млн сўм миқдорда кредит олди.

– Шу кунга қадар партиянинг шаҳар Кенгаши томонидан 4 нафар ёшга ўз ишини ривожлантириш учун бизнес режалар тузишда кўмаклашилди, –дейди O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Набижон Артиков. – Шаҳардаги Аслиддин Иззатов ва Шоҳжаҳон  Ҳусановларга “Нон ва нон маҳсулотлари” ишлаб чиқариш ускуналари учун бизнес режа тайёрлашга ёрдам берилган бўлса, Чингиз Хафизовга қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш жиҳозларини сотиб олишда кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича бизнес режаларга кўмаклашилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-06-10 14:01:11

Хар бир еш тадбиркор Партиянинг , колаверса Давлатнинг таянчидир. Албатта уларга шарт шароит яратиб бериш тугри иш ва хар томонлама манфаатли тадбир, лекин уларга факатгина иш бошлаш давридагина эмас, иш давомида юзага келадиган муаммоларни тугри ечимини топишда хам ердам бериш максадга мувофик иш булади.


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 13:23:37

Бизнесни бошлаш орқали ёшларни бандлиги таъминланади ва жамиятимиз иқтимодиётга ҳисса қўшади. партиямиз томонидан кўплаб шундай сай ҳараткатлар амалга оширилиб, кўплаб ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятиги қадам қўйишларига хизмат қилиб келмоқда.


Ёшлик т.ш. Кенгаши фаоли Анваров Аббосхон2018-06-07 14:31:21

Ҳозирги кунда ўз бизнесини бошламоқчи бўлиб юрган аммо уни нимадан бошлаш, маблағни қаердан олишни билмай йурган ёшларимиз бир қанча. Банкдан кридит олиш учун эса ўз ғоясини бизнес режага айлантира олмаётган ёшларимиз ҳам бугунги кунда кўплаб топилади. ЎзЛиДеП нинг бу борада ёшларга бераётган кўмаги мақтовга сазовордир. Айниқса ЎзЛиДеП қошида ташкил қилинган "Ёшлар қаноти" нинг Ёш тадбиркорларни муаммоларини ўрганиш гуруҳи кўпгина ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишда ўз хиссасини қўшмоқда


Т.Абдуллаев2018-06-07 14:26:46

Ҳақиқатдан нафақат ёшларимиз баъзи фуқаролар ҳам тадбиркорликни бошлаш учун бизнес режаларни тузишга қийналишади. Чунки тадбикорликни бошлаш учун унда бизнес режа бўлмаса у ишини ташкил қила олмайди. Ман шундай амалий мулоқотлар йўлга қўйилса, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган йигит-қизлар ва уюшмаган ёшлар учун амалий ёрдам бўлади деб ўйлайман.


Толипов Козимжон Учкуприк туман "Келажак депутатлари"гурухи аъзоси2018-06-07 14:12:33

Партия билан Ёшлар иттифокининг хамкорлиги натижасида ,депутатларимизнинг харакатлари билан нафакат коллеж битирувчилари хаттоки уюшмаган ёшларимиз хам катордан колмай барча имтиёзлардан фойдаланяптилар.Буларнинг хаммаси учун юртбошимизга минг рахматлар айтсак арзийди.


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-07 12:47:42

Электоратимиз бўлган тадбиркорларни ҳамиша қўллаб-қувватлашдан биз ЎзЛиДеП ходимлари фақат мамнунмиз.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-06-07 12:16:23

Электоратимиз булган тадбиркорларни куллаб кувватлаш биз партия ходимларинг мақсад ва вазифаралимиздир.


Анварбек Холметов2018-06-07 11:36:51

Ёшлар учун, айниқса ёш тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман.


Шахрисабз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Аманов2018-06-07 11:12:32

Ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлайди ҳамда жиноятчиликни олдини олишда катта ўрин тутади.


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-06-07 10:44:24

Безнес режа тузишда қийналаётган ёшларга партиямиз кумак бериши партияга ёшларнинг ишончини янада ортишига сабаб бўлади. ЎзЛиДеП нинг шу каби амалий ишларини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+