O‘zLiDeP сайёр қабули: учқудуқлик фуқарога 7 миллион сўм имтиёзли кредит берилади

10.06.2018, 10:50

O‘zLiDeP сайёр қабули: учқудуқлик фуқарога 7 миллион сўм имтиёзли кредит берилади

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан Учқудуқ туманидаги  “Шалхар” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман адлия бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, туман солиқ инспекцияси, “Микрокредитбанк”, “Миллий банк” вакиллари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Сайёр қабулда шу ҳудудда яшовчи Алтин Ижбосарова яшаб турган уйининг том қисми табиий офат туфайли яроқсиз аҳволга келиб қолгани, уйни таъмирлаш учун  истеъмол кредити олмоқчи эканини айтиб, мутасаддилардан кам фоизли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Унинг мурожаати “Микрокредитбанк” туман филиали ходими Жаҳонгир Жаббаров томонида назоратга олиниб, фуқорога имтиёзли 7 млн сўм кредит бериладиган бўлди. Шунингдек, “Шалхар” ОФЙда яшовчи Маржангул Айжанова ҳамда Руқия Мергенбаевалар 12-13 йиллик иш стажи билан пенсияга чиққанига қарамай, кам пенсия олаётганини айтиб, шу масалага ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўради. Кенес Нарчаев эса бюджет ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларга зарарли ҳудудда ишлагани учун қанча миқдорда устама тўланиши бўйича савол берди.  

Ҳар икки масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ф.Мамажонов пенсия жамғармаси ва туман молия бўлимига депутатлик сўрови юборишга ваъда берди.

Қ.ЭШҚАРОЕВА,

O‘zLiDeP Учқудуқ туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири2018-06-11 17:25:05

Партиямиз томонидан ўтказилаётган саййор қабулларда кўпгина халқимизни қийнаб келаётган муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда.


O'zLiDeP Навоий вилояти Конимех тумани бўлими аппарат раҳбари А.Жайнаров2018-06-11 17:19:59

O‘zLiDeP сайёр қабуллари ҳалқимизни муоммаларига ечим бўлаётгани қувонарли холдир.


С.Маматова Навоий вилояти Хатирчи тумани2018-06-11 14:29:46

Ўтқазилаётган бундай сайёр қабуллар натижасида хал бўлаётган муаммолар бу халқ орасида партиямиз депутатларимизга бўлган ишончни янада мустаҳкамлашига ишонаман!


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-11 09:27:30

Партиямиз томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли муаммоларининг ечимидир.....Учқудуқлик қизларимизга келгусидаги ишларида омад тилайман. Халқни дарди билан яшашдан чарчаманглар...


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-11 08:45:06

Партиямиз томонидан ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар натижасида аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммолар амалий ечимини топмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+