Каттақўрғонда 5 мингта иссиқхона ташкил этилади

11.06.2018, 18:01

Каттақўрғонда 5 мингта  иссиқхона ташкил этилади

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази раҳбари в.в.б Н.Шакаровнинг ҳисоботи тингланди.

Н.Шакаровнинг айтишича, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ, жами 8175 та иш ўрни яратиш белгиланган. Бу борада соҳалар кесимида янги иш ўринлари яратиш режа-графиги ишлаб чиқилган ҳамда улар тизимли равишда бажариб келинмоқда.

– Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида маҳсулотни тайёрлаш, саралаш, совитиш ва жўнатишни ўз ичига олган логистика маркази ташкил этилиб, 50 та янги иш ўрни яратилади, – дейди Н.Шакаров – Ушбу логистика маркази мажмуасида 7,4 гектар интенсив узумзор барпо этилади. Мазкур лойиҳа “Кишмиш востока” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Шу билан бирга Янгиобод массиви ҳудудида “Каттақўрғон узум экспорт” корхонаси томонидан узумчиликка асосланган мева-сабзавот кластерини ташкил этиш юзасидан амалий чоралар кўриляпти. Қолаверса, лалми ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобидан ҳар бири ўртача 5 гектардан жами 3.5 минг гектар майдонда экспортбоб кишмиш етиштиришга ихтисослашган 700 та фермер хўжаликлари ташкил этилиб, 3.5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, аҳоли хонадонларида жами 10 минг сотих майдонда ҳар бири 2 сотихдан иборат бўлган 5 мингта иссиқхоналар ташкил этилади ва 5 минг кишининг бандлиги таъминланади.

Йиғилиш кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самақанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2095
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-06-12 15:49:12

Агар Каттақўрғон туманида анашу режадаги ишлар амалга оширилса биринчи навбатда ишсизлик сони камайишига эришилади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 15:47:05

Ҳаммамизга маълумки ҳозирги кунда ҳурматли Президентимиз ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида урғу бермоқда. Ҳар бир хонадон ўзига тегишли бўлган ер майдонидан унумли фойдаланиб даромадга эга бўса оила фаровонлигиги эришилади деб ўйлайман.


A.Ishmatov Sariosiyo tuman Kengash Deputati2018-06-12 12:08:27

Yirik isiqxona va ko'p yillik tajribaga ega bo'lgan issiqxona egalari tomonidan o'z faoliyatlari hamda kasbiy tajribalari haqida ma'lumot tayyorlab biz bilan o'rtoqlashishlarini tilab qolamiz


У.Боймуродов Косон туман аппарат раҳбари 2018-06-12 09:44:02

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши иссиқхоналар ташкил этиш чорва ва паррандаларни кўпайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этилади. Оила бюджетига катта фойда олиб келади.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 09:22:44

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида маҳсулотни тайёрлаш, саралаш, совитиш ва жўнатишни ўз ичига олган логистика маркази ташкил этилиб, 50 та янги иш ўрни яратилади. Бу эса ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланишидир. Юртимизда тадбиркорларимизнинг ишларига одамлар тилаймиз.


Хива туман аппарат раҳбари Ш.Атажанов2018-06-11 18:17:51

Давлатимиз раҳбари кўрсатмалари билан туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида маҳсулотни тайёрлаш, саралаш, совитиш ва жўнатишни ўз ичига олган логистика маркази ташкил этилиб, 50 та янги иш ўрни яратилибди бу жуда яхши натижа албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+