Тайлоқда уюштирилган сайёр қабулда 10 га яқин муаммо жойида ҳал этилди

11.06.2018, 18:05

Тайлоқда уюштирилган сайёр қабулда  10 га яқин  муаммо жойида ҳал этилди

Санобар Очилова Тайлоқ тумани “Тўғай” қишлоғида истиқомат қилади. У ёз ойларида ахлат чиқиндилари бир ҳафталаб уйларда тўпланиб қолишидан хавотирда.

Шу сабаб фуқаро ушбу муаммони O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши томонидан “Ўзбекистон” МФЙда Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида уюштирилган сайёр қабулда ўртага ташлашга қарор қилди.

– Маҳалламизга бир ҳафтада бир маротаба машина келади, – деди у. – Чиқиндилар уюлиб, турли ҳашоратлар кўпайиши эвазига касалликлар келиб чиқиши мумкин.

Фуқаронинг мазкур мурожаати мутасаддилар томонидан жойида ҳал этилди. Туман ҳокими ўринбосари маҳалладаги ахлат чиқиндиларни олиб кетиш учун ёз ойларида ҳафтасига икки маротаба машина ташкил этиш борасида “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти раҳбариятига топшириқ берди.

Шу ҳудудда яшовчи Хайитмурод Хуррамов томонидан аҳоли хонадони учун суюлтирилган газ балон кеч келаётганлиги тўғрисидаги мурожаат ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Сайёр қабулда  шунингдек, аҳолидан  қиш ойларида ҳудуддаги 33-мактабни табиий газ билан таъминлаш муаммоси, йулларни асфальт қилиш, коммунал тўловларни бюджет ташкилотлари ишчилари ойлик маошидан мажбурий тарзда ушланишини олдини олиш  бўйича 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, муаммоларни ҳал қилиш вазифаси юклатилди.

Қабул якунида мурожаатлар таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Б.ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-13 00:04:22

Sayyor qabullarda ko'tariayotgan har bir muammoning echimini topilishi elektoratimiz oldida partiyamizga bo'lgan ishonchni yanada mustahkamlaydi


Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани аппарат раҳбари2018-06-12 12:16:25

Ўтказилаётган сайёр қабуллардан фуқороларимиз муаммолари ижобий ечим топмоқда.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-06-12 12:14:42

Шу каби самарали сайёр қабулларни қанча кўп ташкил этсак халқнинг партиямизга ва депутатларимизга бўлган ишончи янада ортади бу эса тарафдорларимиз сонини кўпайишига олиб келади деб ўйлайман.


I.Xusainov Sariosiyo tuman ijrochi kotib2018-06-12 12:03:29

Sayyor qabullar tufayli muammolar yechimi ketma-ket yechimini topmoqda


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 09:16:36

O‘zLiDeP сайёр қабуллари ҳалқимизни муоммаларига ечим бўлаётгани қувонарли холдир.


Д.Акрамов Қува туман кенгаши партия фаоли , туман кенгаши депутати2018-06-12 08:57:15

Сайёр қабуллар депутатларни халқ олдида давлат органлари билан тенгма-тенг бўлиб муаммоларини ҳал этилишига халқни олдидаги ваколатларини бажаришга катта амалий ёрдам бўлмоқда.


З.Рахмонова Қува туман Кенгаши раис ўринбосари-аппарат рахбари, "Махалла" жамоат фонди БПТ раиси2018-06-12 08:52:29

Сайёр қабулларни ташкил этилиши худудлардаги муаммоларни кўпи жойида ҳал этилишига катта ёрдам бермоқда бу эса халқимизни давлат органларига нисбатан ишончини оширмоқда.


М.Абдиримов ЎзЛиДеП Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат рахбари2018-06-12 08:41:02

Республикамизнинг шаҳар ва туманларида ўтказилаётга сайёр қабулларда ахолининг муаммолари ўрганилиб, Депутатларимиз тамонидан юборилган сўровлар натижасида ижобий хал қилинмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+