Жомбойда 16 нафар тадбиркор хусусий боғча қурмоқчи

17.06.2018, 19:25

Жомбойда 16 нафар тадбиркор хусусий боғча қурмоқчи

Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017  йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган мактабгача таълимнинг нодавлат тармоғини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тумандаги мутасадди ташкилот раҳбари ахбороти эшитилди.

Жомбой туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Шоҳиста Мардиева берган маълумотга қараганда, бугунги кунда Жомбойда 29 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 28 таси давлат тасарруфидаги, 1 таси эса хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган – “Анора она болажонлари” нодавлат мактабгача таълим муассасасидир. Мазкур хусусий боғча замонавий типда қурилган бўлиб, 2018 йил 31 май куни расман иш фаолиятини бошлади. Ушбу муассаса 75 ўринга мўлжаллаган бўлиб, ҳозирда бу ерда 20 нафар бола тарбияланаяпти.

– Жорий йилда Жомбой туманида давлат – хусусий шериклик шаклида мактабгача таълим муассасалари қуриш учун жами 16 нафар тадбиркор туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилган, – дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Шоҳиста Мардиева. – Ҳозирги кунга қадар 8 нафар тадбиркорга ер ажратиш бўйича ҳоким қарори чиқарилган.

Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганилиб, депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди. 

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2095
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Отаханов Улуғбек2018-06-21 14:04:06

Айни пайта сектор рахбарларини хам шу масала бўйича етиборга олишларини хохлар едик .


Тургунова Дилфузахон Номоновна Учкуприк туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-06-20 10:25:12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган мактабгача таълимнинг нодавлат тармоғини кенгайтириш натижасида рахбарлар уз устида ишлашга мажбур булади, чунки бундан буён соглом ракобат кучаяди.


Н.Рузиева Навоий вилояти Учқудуқ тумани2018-06-18 17:32:56

Ҳусусий мактабгача таълим муассасалари қанча кўп бўлса таълим сифатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатилади деб ўйлайман. Чунки рақобат бор жойда ривожланиш бўлади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-06-18 17:29:15

Болалар таянч билимни дастлаб мактабгача таълим муассасаларида олади. Шундай экан МТМ ларда таълим сифатини ошириш чора-тадбирларини кенгайтириш лозим. Бу соҳада ҳусусий МТМ ларнинг кўпайиши ҳам айни муддао. МТМ ёшидаги барча болалар тўлиқ МТМ га қамраб олиниши лозим.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши2018-06-18 14:50:09

Бу каби хусусий боғчаларнинг кўпайиши болалар учун қулай шарт -шароитлар билан таъминланиши, юқори кўрсаткичли билим берадиган мураббийларни жалб қилиши ва натижада соғлом рақобат пайдо бўлишига сабаб бўлади ҳамда ўз устида ишлашига ундайди


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-18 06:59:09

Jomboylik tadbirkorlarning bu yunalishdagi ishlarini kengroq targ'ibot qilishimiz va ularni har tomonlama qo'llab quvvatlashimiz quvvatlashamiz zarur.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-06-17 20:03:25

Бу соҳада хусусий секторнинг ривожланиши соҳада соғлом рақобат муҳитини пайдо қилади, рақобат эса ривожланишга олиб келади. Энг муҳими, вояга етаётган ҳар бир авлодимизни баркамол шахс сифатида тарбиялашда муҳим роль ўйнайди, ҳар бир боланинг боғчага қамраб олинишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+