Банклар — иқтисодиёт юраги

17.06.2018, 19:49

Банклар — иқтисодиёт  юраги

Мамлакатимизда барча соҳаларда тизимли равишда амалга оширилаётган ислоҳотлар шиддат билан давом этяпти. Ўзбекистондаги улкан ўзгаришлар, хусусан, иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар, олимлар диққат-эътиборини жалб қиляпти, улар ҳам ўз навбатида мазкур ислоҳотларга хайрихоҳ эканликларини билдиряптилар. Ана шундай ижобий муносабат O‘zLiDeP ҳамда Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги халқаро анжуманда баён этилган фикр-мулоҳазаларда ҳам ўз ифодасини топди.  

Алкис ДРАКИНОС, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги раҳбари:

— Инновацион банк тизимини рағбатлантириш жуда муҳим. Банклар иқтисодиёт­нинг юраги сана­лади. Мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун капитал бозорини ривожлантириш, активларнинг ликвидлигини таъминлаш, кичик корхоналар молиялаштирилишини осонлаштириш, банк соҳасида фаол савдо-сотиқни ривож­лантириш, мижозларга хизмат кўрсатишда инновацион усулларни жорий этиш, банклар капиталини ошириш, бошқа давлатлар банклари билан алоқаларни йўлга қўйиш шарт. Энг асосийси, ички, яъни тадбиркорлар маблағларини кўпайтиришга алоҳида диққат қаратиш керак.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-18 17:35:50

Xususiy banklar ko'payishi uchun ham imtiyozli iqtisodiy sharoitlar yaratilishi kerak.Hozir tumandagi bank filiallari faqat markaznining ruxsati bilan ishlaydi.Bu esa tadbirkorlik sub'ektlarini vaqtini oladi xolos.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-18 16:12:29

Мамлакат иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўўлган банклар томонидан амалга ошириладиган хизмат турларини инновацион усуллардан фойдаланган равишда олиб бориш бугунги кун талабидир.


Эшназаров Мурод партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби2018-06-18 16:11:30

Мижозларга хизмат кўрсатишда инновацион усулларни жорий этиш, банклар капиталини ошириш, бошқа давлатлар банклари билан алоқаларни янада кенгайтириш керак.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-06-18 15:38:29

Банк барқарорлиги-мамлакат иқтисодий таянчи.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши ходими2018-06-18 14:41:31

Мамлакат иқтисодиётини тиклаш учун банклар алохида ўринга эга


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-18 14:31:13

Мамлакатда банк тизимини ривожланишини- биринчи навбатда иқтисодиёт ривожланишини таъминлайди.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-18 12:27:01

Юртимизда банк тизимини ривожлантириш ҳамма соҳаларга катта имкониятдир.


Дехқонов Акмалдин Бағдод тумани "Файзли Бағдод" МЧЖ БПТ етакчиси2018-06-18 11:25:55

Хозирги кунда банклар мижозларга хизмат кўрсатишда инновацион усулларни жорий этиш, банклар капиталини ошириш, бошқа давлатлар банклари билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича иш фаолиятларини янада ошириши лозим


Сергели тумани фаоли Д.Пардаева2018-06-18 10:34:47

Юртимизда банк тизимининг ривожланиши бу иқтисодиётнинг ривожланиши деганидир. Банклар ишлаб чиқариш, савдо, қурилиш хамда иқтисодиётнинг барча тармоқларини молиявий таъминлаб, уларнинг ўзлари ҳам бу соҳада фаол иштирок этсагина мамлакат ривожига ҳисса қўшган бўлади.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-06-18 10:29:54

Иқтисодиётимизда юз бераётган янгиланишлар хорижлик мутахассислар, олимлар диққат-эътиборини жалб қиляпти, улар ҳам ўз навбатида мазкур ислоҳотларга хайрихоҳ эканликларини билдиряптилар. Бу Эса юртимизда банк тизимининг ривожланганлигидан далолатир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларини молиялаштиришни янада кучайтириш лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+