Ҳаддан ташқари мураккаб тизим соддалаштирилади

21.06.2018, 18:46

Ҳаддан ташқари мураккаб тизим соддалаштирилади

Мамлакатимиз фармацевтика бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Кузатаётган бўлсангиз, сўнгги бир ярим йил мобайнида юртимизда тиббиёт, хусусан фармацевтика тармоғига жиддий эътибор қаратилаяпти. Бу борада ўтган давр ичида ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу албатта ўзининг ижобий натижаларини бераяпти. Лекин шунга қарамай бугун амалиёт ушбу соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ҳаддан ташқари мураккаблигича қолмоқда, бу эса самарасиз дори воситаларининг олиб кирилишига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжат айни мана шу муаммоларни бартараф этилишида асос бўлади.

Фармон билан танишар экансиз, унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги каби тегишли ташкилотлар зиммасига вазифалар юкланган.  Хусусан, илғор халқаро амалиётни ўрганиш асосида бир ой муддатда асосий касалликларнинг диагностика ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари қайта кўриб чиқилишини ҳамда ҳар чоракда Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхати қайта кўриб чиқилишини таъминлаш, бу борада танқидий ўрганиш ўтказиш, дори воситаларининг божхона расмийлаштирувига, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва реализация қилинишига талабларни такомиллаштириш, бу борада зарур чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Умуман олганда, мазкур фармон амалда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини соддалаштириш орқали уни янада такомиллаштириш имконини беради.

Ахмад Тошмуҳамедов,

Халқ депутатлари Олмазор

туман КенгашидагиO‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1956
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдусаматов Тахир2018-06-29 06:15:10

Карор ижросини куйи ташкилотлар сузсиз бажаришса, хамда дорихоналарда ноконуний Дори воситаларга Катти назорат урнатилса максадга мувофик булади


Чилонзор туман Кенгаши Булгакова Стелла2018-06-25 10:02:53

Очень рада,что принят Указ Президента Республики Узбекистан «О мерах по повышению эффективности государственной регистрации лекарственных средств и улучшению обеспечения ими населения» от 20 июня 2018 г, который значительно позволит более эффективно осуществлять контроль ввозимых лекарственных средств в нашу строну.


Носирова Шоира Кармана туман Кенгаши депутати2018-06-22 17:21:49

Мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжат фармацевтика бозорининг инвестициявий жозибадорлигини оширади ва мавжуд муаммоларни бартараф этилишида асос бўлади.


Акбар АЛЛАНОВ O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими косултанти2018-06-22 16:27:40

Дори-дармон воситаларини тартибга солиш ҳозирги кунимизнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келаётган эди 20 июнь куни “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони уушбу соҳани изга солишда муҳум аҳамиятга эгадир.


М.Умаров O‘zLiDeP Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-06-21 18:59:19

Дори-дармон соғлиқни сақлаш бу анчадан бери халқимизни қийнаб келаётган масала ушбу муаммоларга ўзимиз ҳам ҳалигача кундалик ҳаётимизда дуч келаяпмиз,фармон айни вақтда қабул қилингани яхши бўлибди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+