Жиззахлик ёшларга Президент фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди

24.06.2018, 12:30

Жиззахлик ёшларга Президент фармони  мазмун-моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар бугунги ва эртанги кунимизнинг асосий кучи ва таянчи” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Унда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган йигит-қизлар иштирок этди.

Учрашувда ёшларга Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

–Тадбир давомида нафақат мамлакатимизда ёшларга доир амалга оширилаётган ислоҳотлар билан, балки партия томонидан ўтказиб келинаётган турли лойиҳалар ҳақида ҳам аниқ маълумотларга эга бўлдик, – дейди тадбир иштирокчиси Малика Ўсканова. – Энди партия томонидан ўтказилаётган  тадбирларда доимий иштирок этиб тенгқурларим билан фикр алмашиш баробарида сиёсий билимларимни янада ошириб бораман.

Шунингдек, тадбир давомида китоблар кўргазмаси, ёш рассомларнинг ижод намуналари, ёш тадбиркор, ҳунарманд ва ихтирочилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Саидолимов Хўжаобод туман Кенгаши2018-06-28 18:01:32

Биз хохлаймизми йўқми, яқин 5-10 йилда бутун миллат, мамлакат тақдири хозирги 20-25 ёшдаги инсонлар қўлига ўтади. Шундоқ экан мазкур ёшларни келажакдаги ишлар учун хозирдан тайёрлаб бориш барчамизнинг кечиктириб бўлмас бурчимиздир. Мустақил Ўзбекистонимизнинг тиниб тинчимас ёшларини яқинлашиб келаётган ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-06-26 18:40:44

Ёшларни жамиятимизда олиб борилаётган жараёнлар билан доимий таништириб бориш -келажакка эътибор


Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-06-25 15:19:31

Шаҳримизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида O'zLiDeP вилоят Кенгаши "Ёшлар қаноти" бўлими кўзга кўринарли ишларни амалга ошириб келмоқда. “Ёшлар куни” муносабати билан ҳам худудларда бир қанча тадбирлар ўтказилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+