Боғотлик ёшлар сенатор ва сектор раҳбарларига ўз таклифларини билдиришди

09.07.2018, 16:31

Боғотлик ёшлар сенатор ва сектор  раҳбарларига ўз таклифларини билдиришди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежида Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Ш.Ражабов, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, сектор раҳбарлари ва тижорат банклари масъул ходимлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшлар билан маънавий-маърифий йўналишдаги ишларни янада жонлантириш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказишини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда сўз олган “Миришкор” қишлоғида яшовчи Азамат Артиқов ҳудуддаги 24-сонли мактабда 640 нафар ўқувчи таҳсил олишини айтиб, ўқувчиларнинг дарсдан кейин амалий машғулот ўтиши учун қўшимча бино ажратиш лозимлигини таъкидлади.

Туман ҳокимлигининг масъул ходими ушбу масала 2019 йилги Давлат дастурига киритилгани ва 480 ўринга мўлжалланган янги бино қурилишини белгиланганини маълум қилди.  

Учрашувда Жасур Раҳманов, Умаржон Ҳожибоев, Шаҳзода Бердиеваларнинг иш сўраб қилган мурожаатлари ҳам шу ернинг ўзида туман бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан назоратига олиниб, амалий кўмак берилиши таъкидланди.

Ж.ҚУРБАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+