Қўшработда кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан 109.5 миллион сўм ундирилмай қолган

10.07.2018, 15:34

Қўшработда кичик корхоналар учун ягона солиқ  тўловидан 109.5 миллион сўм  ундирилмай қолган

Бу ҳақда Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳининг навбатдаги йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда депутатлар туман молия бўлими бошлиғи Аброр Холматовнинг ҳисоботини тинглади.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йил 1-чораги давомида туман маҳаллий бюджет даромадлари контингент ижроси 9 миллиард 839 миллион сўм харажатлари 22 миллиард 378.1 млн сўмга бажарилиши таъминланиб, бюджетга  қўшимча 897,3 млн сўм туширилган.

– Шунингдек, туман маҳаллий бюджети 2018 йил 1-чорак даромадлари  режаси 4 миллиард 073.8 млн сўмга белгиланган бўлиб, шу йил 1-чорак бюджет ижроси давомида 4 миллиард 386.1 млн сўмга бажарилди ва маҳаллий бюджетга 312.4 млн сўм қўшимча даромад туширилди, – дейди А.Холматов. – Лекин туман маҳаллий бюджети даромадларининг умумий прогноз кўрсаткичлари  бажарилган бўлса-да, айрим  солиқ турлари  бўйича  ҳусусан, кичик  корхоналар учун ягона солиқ  тўловидан жами 109.5 миллион сўм  ундирилмай қолган.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1470
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-11 16:14:29

Joylarda deputatlik guruhlarining yig'ilishlarida mutasaddilarning hisobotlarini eshitish ularni o'z faoliyatiga nisbatan ma'suliyat bilan yondoshishiga sabab bo'lsa ajab emas.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-07-11 09:49:43

Deputatlik guruhi eshituvlari o'zining yaxshi samaralarini beribgina qolmay eshitilayotgan tashkilot rahbarlarini o'z ishiga masuliyatini ham oshirmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+