Навоийлик тадбиркор маҳсулотини Хитой ва Мисрга экспорт қиляпти

12.07.2018, 18:11

Навоийлик тадбиркор маҳсулотини  Хитой ва Мисрга экспорт қиляпти

Карманалик Темур Асадов O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши кўмагида тижорат банкидан 800 миллион сўм имтиёзли кредит олган эди. У ҳозирда 40 нафар ёшни иш билан таъминланган.

– Корхонамиз 200 тонна пилла, 40-45 тонна ипак маҳсулотларини қайта ишлаш ва 30 тонна момиқ ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди Т.Асадов. – Лекин биз фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратмоқчимиз. Ҳатто, бунинг учун “Корхона фаолиятини ривожлантиришнинг 5 йиллик режаси”ни ҳам ишлаб чиқдик. Режага мувофиқ, калава ип ишлаб чиқариш ҳамда ипакдан гилам маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўямиз. Натижада ёшлар учун яна 70-80 та иш ўрни яратилади.

Таъкидлаш керак, ёш тадбиркор Хитой ва Миср билан экспорт бўйича шартнома имзолаган. Шу кунларда эса Туркия ва бошқа давлатлар билан экспортни йўлга қўйиш ҳаракатида юрибди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира Навоий вилояти туман Кенгаши депутати2018-07-14 20:43:45

Карманалик Темур Асадов меҳнатингиз самарасини кўришда чарчаманг. Янги ва янги инновацион ғоялар кутиб қоламиз


М.Умаров O`zLiDeP Навоий вилояти Кармана туман бўлими аппарат раҳбари2018-07-12 19:54:17

Карманада бундай тадбиркорларимиз кўпаяверсин


Худайбердиева Моҳидил Норбоевна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ижрочи котиби2018-07-12 18:49:59

Бу каби ёш тадбиркорларнинг кўпайиши Навоий вилоятининг янада ривожланишига ҳамда тадбиркорлик соҳасини тараққий этишига ҳамда корхонанинг кенгайиши натижасида эса янги иш ўринларининг яратилиши ёшларнинг бандлигини таъминланишига ёрдам беради. Навоий вилоятида бу каби ёш тадбиркорларнинг кўпайишига тилакдошмиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+