17 нафар йигит-қиз “Даф люкс”га ишга жойлашди

24.07.2018, 17:38

 17 нафар йигит-қиз  “Даф люкс”га ишга жойлашди

Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қаҳрамон Бобомирзаев халқ билан мулоқот қилиш, оддий одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида сайловчилар билан учрашди.

Учрашув давомида ҳудуд аҳолиси томонидан 20 дан ортиқ муаммолар  келиб тушди.

Шу ҳудудда яшовчи Дилшод Турсунов ишсизлик бўйича, Маҳмуджон Мирзаев чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит олишда, Исломжон Раҳимов эса қора мол боқиш ва кўпайтириш учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Юзма-юз мулоқот давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар халқ ноиби Қ.Бобомирзаев томонидан атрофлича ўрганилиб, муаммоларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди. Масалан, М.Мирзаевнинг имтиёзли кредит олиш бўйича қилган мурожаати “Микрокредит банк” туман филиали маъсул ходими Умиджон Муҳиддинов масъуллигида ҳал этилди. Шунингдек, тумандаги 17 нафар ишсиз аҳоли Наманган МФЙда ташкил этилган “Даф люкс” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Қабулда вақт талаб қиладиган масалалар халқ ноиби Қ.Бобомирзаев ҳамда   Наманган МФЙ сектор раҳбари А.Давлатов томонидан назоратга олинди.

Орифжон МАҲМУДОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-24 19:24:47

O'zLiDeP deputatlarining aholi muammolarini ijobiy echimiga kumaklashayotganligi partiyamiz safini tobora kengayishiga sabab bo'lmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+