O‘zLiDeP 20 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигига кўмаклашди

24.07.2018, 17:58

O‘zLiDeP 20 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигига кўмаклашди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридан келиб чиқадиган O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” олдидаги устувор вазифаларга қаратилган очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Дастур доирасида партия “Ёшлар қаноти” томонидан ёш тадбиркорларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиб борилаётгани, кредит олиш, тадбиркорларнинг маҳсулотига бозор топишда яқиндан кўмак берилаётгани таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Камолов ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштириш учун инвестиция маблағларининг жалб этилиши ҳолати юзасидан кенгроқ маълумотлар берди.  

Шундан сўнг, ёш тадбиркорлар томонидан кредит олиш, гаров таъминоти, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун жой ажратилиши масалалари бўйича кўтарилган муаммолар эшитилди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги ишсиз ёшлардан 10 нафари “Жиззах Кентекс” ишлаб чиқариш корхонасига, яна 10 нафари эса “Roison Home White Goods” маиший жиҳозлар ишлаб чиқариш корхонасига ишга жойлаштирилди.

Тадбир сўнггида партия аъзолигига қабул қилинган 10 нафар ёшларга партиянинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1387
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах вилояти Зафаробод туман Маданият бўлими БПТ раиси Я.Қўлдошев2018-07-26 12:31:56

Ушбу Давлат дастурини мазмун мохиятини ёшларга тарғибот қилишда O‘zLiDeP ходимлари юқори савияда учрашувлар ташкил қилишмоқда буалбатта қувонарли O‘zLiDePнинг хар бир йиғилишида қатнашаман улар томонидан берилган малумотларнинг хар бири асосли мен шу партия аъзоси бўлганимга ғурурландим. Бугун туманимиз мусиқа мактабида хам худди шу мавзуда йиғилиш бўлди ёшларга керакли маълумотлар берилди. O‘zLiDeP шу каби йиғилишларни ўтказиб хчеам толмасин.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-07-25 09:34:07

“Ёшлар қаноти” томонидан ёш тадбиркорларнинг фаолияти доимий мониторинг қилиб борилаётгани, кредит олиш, тадбиркорларнинг маҳсулотига бозор топишда яқиндан кўмак берилаётгани қувонврли холдир


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+