Сирдарёлик ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мазмун-моҳияти тушунтирилди

25.07.2018, 19:56

 Сирдарёлик ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури мазмун-моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони тарғиботига бағишланган тадир ўтказди.  

Тадбирда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, ёш тадбиркор ва фермерлар, уюшмаган ёшлар, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот ва идора вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққан O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Зайниддинов ёшларга ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини тушунтирар экан, унда белгиланган устувор вазифаларга алоҳида тухталиб ўтди.

–Мазкур ҳужжат аниқ мақсад ва вазифаларга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ш.Зайниддинов. – Нега десангиз, ушбу Фармон билан танишганимдаёқ, унда белгиланган вазифалар партиямиз мақсадлари билан ҳамоҳанглигини тушуниб етдим. Чунки партиямизнинг мақсад ва  вазифалари ҳам ҳалқимизни тадбиркорликка ўргатиш, йўналтириш ва шу орқали улар бандлигини таъминлашдан иборатдир.

Тадбир якунида иштирокчилар вилоятдаги “WELLFORD” МЧЖда бўлиб, корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, маҳсулотнинг тайёрланиш жараёни билан яқиндан танишди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими

етакчи мутахассиси

  • Кўрилди
    1367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-07-26 08:27:44

Хурматли Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонини таргибот килишда янада фаоллашимиз зарур. Бу фармон ишсиз ешлар учун топилмас имкон эшигини очди шу бойс ешларимиз тугри тушинишга харакат килиб бу имкониятлардан фойдаланиши керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+