“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

01.08.2018, 19:15

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

2018 йил 27 июлда “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг  фармони имзоланди.

Фармонниг асосий мақсади сифатида бизнесни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини янада кучайтириш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш каби жуда долзарб ва муҳим масалалар белгиланган.

Фармон билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинаяпти. Бу тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар сонининг камайишини таъминлайди. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги, рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши, текширувларнинг натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширув тамомлангандан кейин уч кун давомида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилиши каби тартибнинг ўрнатилиши ҳам текширишлар ўтказиш ишларини тартибга туширишга хизмат қилади. Умуман, 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимининг бошланғич версиясининг, кейинчалик унинг тўлиқ версиясининг ишлаб чиқилиши жуда муҳим янгилик сифатида баҳоланиши лозим.

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш вазифасининг бажарилиши натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жуда муҳим ҳужжат яратилади.

Ушбу фармоннинг қабул қилиниши  тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, пировардида иқтисодий-ижтимоий ислоҳатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бахтиёр Хўжаёров,

 Халқ депутатлари Самарқанд

вилоят  Кенгашидаги O‘zLiDeP

депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-08-03 10:19:43

Bu qaror loyihasiga shuni qo'shimcha qilmoqchi edim: Savdo faoliyatida endi ish boshlayotgan yosh YaTTlarga eng kami yarim yil NKM olmasdan faoliyat ko'rsatishga ruxsat berish kerak.


Усмонов Сардор2018-08-02 11:23:09

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар чек қўйиш лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+