O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари тинимсиз ҳаракатда

26.08.2018, 16:15

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари тинимсиз ҳаракатда

Аввал хабар қилинганидек, O‘zLiDeP фаолларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари жойларда аҳоли билан жонли мулоқотлар қилиб, фуқароларни яшаш шароити билан яқиндан танишмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Хоразм вилоятида ўтказилиши белгиланди.

Дастлаб туманлардаги аҳоли шарт-шароитлари билан яқиндан танишиш, муаммоларни ўрганган ҳолда уларга партиявий воситалар орқали ечим топиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш тизимини кенг йўлга қўйиш мақсадида партиянинг Хоразм вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашув давомида Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида оддий халқчил  тилда тарғиботини кўчайтириш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойларда бу каби мулоқотларни  ўтказишга келишиб олинди. 

Шундан сўнг, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг вилоят Кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятнинг Боғот, Хазорасп, Хонқа, Янгибозор туманларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳалларда ўрганиш ишларини бошлади.

Ишчи гуруҳ томонидан жойларда олиб борилаётган ташрифлар ва ўрганилган муаммолар, уларнинг ечими борасида маълумотларни бериб боришда давом этамиз.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-09-07 16:25:07

Ishchi guruhlarning samarali faoliyati ko'zga tashlanmoqda. Charchamasliklarini tilab qolaman.


У.Боймуродов O'zLiDeP Косон туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-08-27 08:10:56

O‘zLiDeP фаоллари Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида тарғибот қилиниши жойларда фуқароларни яшаш шароити билан яқиндан танишиши ҳалқимизнинг сиёсий саводхонлиги оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+