O‘zLiDeP кўмагида хазорасплик Зоир Қуранбоев асоссиз юклатилган солиқдан озод бўлди

26.08.2018, 16:18

O‘zLiDeP кўмагида хазорасплик  Зоир Қуранбоев асоссиз юклатилган солиқдан озод бўлди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари одамлар билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Хазорасп туманидаги “Истиқлол” ва “Б.Матризаев” маҳалласига борди.

Ташриф давомида партия фаоллари хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан юзма-юз мулоқот қилди, аҳолини муаммо ва таклифларини ўрганди. Зеро,  инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, оддий одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш керак. 

Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан асосан ичимлик суви танқислиги, ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш, асоссиз юкланган солиқни ҳал қилиш ва бошқа масалаларга оид қатор муаммолар кўтарилди.

–Маҳалламизда кичкина савдо маркази ташкил қилганман, – дейди “Тинчлик” кўчасида яшовчи Зоир Қурбанбоев. – Яқинда туман солиқ бошқармаси ходимлари менга асоссиз равишда қўшимча солиқ тўлашим лозимлигини айтишди. Шу масала бўйича тегишли жойларга мурожаат қилдим, лекин натижа бўлмади. Бугунги учрашувда партия вакиллари солиқ ходимларини шу ерга чақириб, муаммони ўрганди ва жойида ҳал этиб берди.

Учрашувлар давомида ҳудуддаги нафақахўр Сулоймон ота Саъдуллаев ҳамда Зухра хола Ахмедовалар кам таъминланган оилалар эканлиги аниқланиб, уларга моддий ёрдам ажратиш ва даволанишга йўлланма беришда амалий кўмак берилди.

Мардонбек АБДИРИМОВ,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-09-07 16:23:32

Hammamizga ma'lumki hozirgi vaqtda tadbirkorga faoliyat davomida to'sqinlik qilayotgan har qanday muammolar bartaraf etilmoqda.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+