Қизилтепалик фермерлар ва томорқа ер эгалари “Адиз бобо” фермер хўжалигида тажриба алмашдилар

28.08.2018, 15:34

Қизилтепалик фермерлар ва томорқа ер эгалари “Адиз бобо” фермер хўжалигида тажриба алмашдилар

O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида Қизилтепа туманидаги “Адиз бобо” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Фермер манфаати – юрт манфаати” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Навоий вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркор ва фермерлар иштирок этди. 

Тадбирда асосий эътибор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни экспорт қилиш, бу борада давлатимиз томонидан кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳоли, айниқса, деҳқон фермерларга етказиш, фермер хўжалиги раҳбарларининг касбий билим ва кўникмасини ошириш, мустақиллик даврида қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқ ва қўлга киритилган натижалар асосида кўп тажрибага эга бўлган фермер ва тадбиркорларнинг тажрибаларини тарғиб қилиш масалаларига қаратилди.

Ушбу давра суҳбати айнан “Адиз бобо” фермер хўжалигида бежизга ташкил этилмагани ташкилотчилар томонидан аълоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу фермер хўжалиги 27 гектар ер майдони пахтачилик, 26 гектари эса ғаллачиликка иҳтисослашган. Фаолияти асосан кўп тар­моқли бўлгани сабабли, чор­­­вачилик соҳа­сини ҳам ривож­лан­ти­р­ган. Қо­рамол­чи­лик-наслчилик фермасида 270 бош қора­мол парвариш қилин­моқ­­да. Бундан ташқари сутни қайта ишлашга мўлжалланган музқаймоқ цехи ҳам фаолият юритмоқда. У ерда 25 нафарга яқин ишчи-ходим бандлиги таъминланган. Фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида тижорат банкидан 21 млрд сўмлик кредит олиб, 8 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона қуриш ишларини бошлаб юборган. Агар мазкур иссиқхона барпо этилса яна 30 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, фермерлик ҳаракатининг юзага келиши ва унинг соҳада етакчи кучга айланиши, мамлакат ички бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, хорижга экспорт қилиш масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.

Соҳа мутахассислари томонидан фермер хўжалиги раҳбарларига мева-сабзовот етиштиришда илғор усул ва технологияларни қўллаш, иссиқхоналар ташкил этиш, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш, етиштирган маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича зарур тавсиялар, кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида вилоятнинг барча туманларидан келган фермерлар ўз фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва камчиликлари ҳақида ҳам гапириб, мутасаддилардан аниқ жавоб олишди, ушбу кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари “Адиз бобо” кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди. 

O’zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1772
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ўроқов Амин Қодирович Халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши депутати 2018-09-17 14:27:04

Қизилтепа туманимизда мана шундай кўп тармоқли фермерлар кўп. Туманимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларида партия ташаббуси билан мана шундай давра суҳбатларини ташкил этилиши эндигина тадбиркорлиги ва фермер хўжалигини бўшлаётган ёшлар учун ҳавас ҳиссини оширибгина қолмай мақсадларини янада катта қўйишида хизмат қилишига ишонаман.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Сарвиноз Холматова2018-09-07 16:52:39

Қизилтепа туманимизда мана шундай кўп тармоқли фермерларимиз кўпаяверсин. Бундай фермерларимиз борлигидан ғурурланамиз.


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-08-30 16:28:03

O’zLiDeP вилоят хамда туман, шаҳар Кенгаши ходимлари ташкилотлар билан хамкорликда бундай учрашувларни қупроқ ташкил этиш керак деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+