Мустақиллик - кўп миллатли халқимизнинг дўстлиги ва ҳамжихатлиги гаровидир

31.08.2018, 18:20

Мустақиллик - кўп миллатли халқимизнинг дўстлиги ва ҳамжихатлиги гаровидир

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Наманган вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида  Наманган шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган “Мустақиллик - кўп миллатли халқимизнинг дўстлиги ва ҳамжихатлиги гаровидир” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда     мустақиллик йилларида дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр юритилди.

Таъкидлаш жоизки, бугун вилоятимизда 90 дан ортиқ миллат ва элат вакилларидан иборат 2 миллион 500 мингга яқин аҳоли бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Улар вилоятимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қиляпти.

- Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир, - дейди вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Носиржон Абдуллаев. Буни биргина вилоятимиз миқёсида  бир оила бўлиб яшаётган 22 000 дан ортиқ қирғиз, 12 000 дан ортиқ рус, 3000 дан ортиқ корейс ва 8000 га яқин тожик миллатлари мисолида кўришимиз мумкин.

Айтиш жоизки, юртимизда ҳукм сураётган дўстлик ва бирдамлик муҳити – тинчлик ва барқарорлик, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтиришнинг энг муҳим омилидир.

- Кўп йиллардан буён корейс миллати ўзбек халқи билан бир оила бўлиб яшаб келяпти, - дейди Лариса Ни. - Бизнинг урф-одатларимиз, маданиятимиз ҳам бир-бирига жуда яқин. Ўзбекистон бизнинг умумий уйимиз бўлиб қолган. Бугунги айём ҳам биз учун жуда қадрли байрам ҳисобланади.

Тадбирда ёшлар томонидан корейс, рус ва қирғиз миллатлари маданияти ва миллий урф-одатларини ўзида тараннум этувчи саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар намойиш этилди.

 Тадбир якунида O’zLiDeP дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этишда фаол иштирок этаётган турли миллат ва элат вакилларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Мусохон Юсупжонов

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1874
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+