O‘zLiDeP фаоллари шовотлик кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

05.09.2018, 16:22

O‘zLiDeP фаоллари шовотлик кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши ходимлари ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари “Янги йўл” маҳалласи аҳли учун байрам дастурхони ёзиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам - мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги билан самимий қутлади. Шунингдек, маҳалладаги қарияларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳомийларнинг эсдалик совғаларини топширди.

- Ёшлигимизни қийинчиликлар, урушлар ва талофатлар билан эслаймиз, - дейди 102 ёшли Муҳаббат момо. – Шукурки, бугунги кунда ёшларимиз тинч осуда замонда ҳаёт кечирмоқда, билим олмоқда. Мустақилликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш зарур. Токи, невара ва эвараларимиз бундан-да яхши яшасин. Бизни эслаб, ватқларини аямай уйимизга келган партия фаолларига, депутатларимизга раҳмат.

Машҳурбек МАТНИЁЗОВ,

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-05 18:18:45

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши партия фаоллари билан мактанса арзийди. Еши улугларни нуронйиларни хурмат килиш бизнинг юкори инсонйилик фозилот. Шундай экан уларни хар тамонлама куллаб кувватлашимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+