Жондорлик тадбиркорлар нега мутасадди ташкилотлардан норози бўлишмоқда?

06.09.2018, 10:30

Жондорлик тадбиркорлар нега мутасадди ташкилотлардан норози бўлишмоқда?

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидан иборат ишчи гуруҳ  аъзолари Бухоро вилоятида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жондор туманида бўлишди. Туманнинг “Оқ олтин” ҳамда “Ҳазорман” МФЙдаги тадбиркор ва ишбилармонлар билан суҳбатлар ташкиллаштирилди.

Хонадонлар билан суҳбатлар жараёнида бир қатор тарбиркорларни хали-хануз қийнаб келаётган тўсқинликлар ҳақида гап борди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари тадбиркор Шомурод Бобоқулов катта орзу ҳаваслар билан “Обод қишлоқ” дастури доирасида хусусий мактабгача таълим муассасасини қуриш ишларини бошлаб юборганлиги гувоҳи бўлишди.

- Президентимизнинг “Хусусий мактабгача таълим муассасаларини шерикчилик билан қуриш ва уларни ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу маҳалланинг 120 нафар болаларига мўлжалланган хусусий боғча қуришни бошлагандик, - дейди тадбиркор Шомурод Бобоқулов. Ҳозирда ўз ҳисобимдан 35% маблағ ишлатиб бугунги кунга келиб маблағим етмаётганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолди. Тендер ўтказилмаганлиги сабабли ҳужжат ишлари анча чўзилиши натижасида банкдан кредит олишда муаммога дуч келяпмиз. Ушбу масалада мактабгача таълим муассасаси вилоят бошқармаси ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдим. Ваҳоланки, улардан аниқ бир жавоб ололмадим. “Эрта-индин” ҳал бўлади деган гаплардан нарига ўтмаяпти. Бунинг натижасида қурилиш ишлари ярим чала аҳволда қолиб кетмоқда. Кимга мурожаат қилишни ҳам билмай қолдим.

Ушбу муаммога ижобий ечим топиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзолари депутатлик сўрови жўнатиш орқали ечим топишга келишиб олдилар.

Партия фаоллари ҳудди шу каби яна бир тадбиркорнинг муаммосига дуч келди.

“Ҳазорман” маҳалла аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида дорихона, қурилиш молларига мўлжалланган савдо-дўкони очишни режалаштирганман, - дейди тадбиркор Ойбек Қуватов. – Иншоотимиз учун ўз ҳисобимдан 100 млн сўм ҳаражат қилиб, ярим қисми тугалланиб қолди. Эндиликда қолган қисмини тамомлаш учун банкдан 70 млн имтиёзли кредит олишга эҳтиёж сезиляпти. Ушбу кредитни олиш учун объектни гаровга қўйишим керак бўлади. Бунинг учун эгалик ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари жудаям зарур бўлмоқда. Шу сабабли қурилиш ишларимиз тўхтаб қолган. 

Ушбу масалага ҳам ижобий ечим топиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз назоратига олишди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-09-06 12:48:30

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳлар вилоятдаги шаҳар ва туманларда аҳоли билан юзма-юз учрашиб суҳбатлар ва мулоқотлар ўтказишмоқда. Ушбу тадбирлар жараёнида аҳоли томонидан ечимини кутиб қолган муаммолар кўтарилмоқда, ислоҳотларни амалга ошириш учун таклифлар берилмоқда. Суҳбат ва мулоқотлар давомида ишчи гуруҳлар томонидан аҳолини қизиқтирган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда. Жойларда ким билан суҳбат қилинган бўлса, улар давлат ташкилотлари қатори сиёсий партияларнинг юртимиздаги ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан хурсандликларини айтишмоқда. Айримлар ЎзЛиДеП тарафдори эканликларини айтиб, партия сафига кириш истагида эканликларини билдиришмоқда. Эндиги вазифамиз аниқланган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилишдан иборат. Шу мақсадда аниқланган муаммоларни туман (шаҳар) миқёсида бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+