O‘zLiDeP 100 дан ортиқ хонадон эгаларининг муаммосини ўрганди

06.09.2018, 16:56

O‘zLiDeP 100 дан ортиқ хонадон эгаларининг муаммосини ўрганди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги “Лайлаккўл”, “Истиқлол” ҳамда Гулистон туманидаги “Халқабод” ва “Озодлик” маҳаллаларида бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Ташриф чоғида партия фаоллари 100дан ортиқ хонадонларда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Шунингдек, мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунлар, Президент фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига атрофлича маълумотлар берди.

– Кейинги йилларда юртимизда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP масъул ходими С.Маҳмудов. –Натижада ёшлар учун кўплаб иш ўринлари яратилиб, йигит-қизларимиз бандлиги таъминланяпти. Айниқса, “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида яратилаётган қулайликлар бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Учрашув давомида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,  жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Элёр ЖЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-09-06 17:48:55

Muammolarni hal qilishda partiyaning o'zgacha yondashuvi aholining ko'pgina qatlami tomonidan e'tirof etilmoqda.


Б.Юлдашев O`zLiDeP Навоий вилоят кенгаши ходими2018-09-06 17:47:46

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг жойлардаги хонадонларда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиши ва уларни ижобий ҳал этаётганлиги, жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиши партиямизнинг асосий вазифаларидан бирига айланмоқда. Бу ишларни амалга оширишда партиядошларимизга омад тилаймиз!


Мадина Бекматова ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-09-06 17:41:01

Кейинги йилларда юртимизда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+