O‘zLiDeP кўмагида Сариосиёда мих ишлаб чиқариш цехи учун 20 сотих ер ажратиладиган бўлди

09.09.2018, 19:28

O‘zLiDeP кўмагида Сариосиёда мих ишлаб чиқариш цехи учун 20 сотих ер ажратиладиган бўлди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда партия фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, тадбиркорлар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоли  мурожаатлар ўрганилиб, амалий ечимини топишда яқиндан кўмак беришяпти.

Ана шундай мурожаатлардан бири Сариосиё туманидаги “Жўрабек савдо комплекс ишлаб чиқариш”масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жўрабек Жабборов томонидан йўлланди.

-Мен укаларим билан биргаликда аҳоли учун зарур бўлган қурилишда кенг фойдаланиладиган бурама мих ишлаб чиқаришни ният қилиб, ўз сармоям эвазига цех ташкил этиб, хориждан ускуналар олиб келиб ўрнатишни мақсад қилган эдим. Шу ишларни йўлга қўйиш учун Сариосиё туман ҳокимлигидан ер майдони ажратишни сўраб мурожаат қилганман.Туман ҳокимлиги менга 20 сотих ер ажратиш тўғрисида қарор чиқариб берган бўлсада, лекин ҳозирга қадар ер майдони ажратилмади. Натижада цехни ишга тушуриш имкони бўлмаяпти,- дейди Жўрабек Жабборов.     

Ушбу мурожаат партия ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Дарҳақиқат, “Жўрабек савдо комплекс ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамияти аъзолари туманда бурама мих ишлаб чиқаришни мақсад қилиб, хитойлик ҳамкорлар ёрдамида 43 минг АҚШ доллари қийматидаги  ускуналарни келтиришга муваффақ бўлишган. Туман ҳокимлиги томонидан 20 сотих ер майдони ҳам ажратилган, аммо тадбиркорга ажратилган ер майдони бериллмаганлиги маълум бўлди. O‘zLiDeP туман Кенгаши депутатлик гуруҳи билан бииргаликда туман ҳокимлигига қилинган депутатлик сўрови орқали ушбу муаммо барҳам топиб, “Жўрабек савдо комплекс ишлаб чиқариш” масъулияти чекланган жамиятига  қарорда белгиланган ер майдони ажратиб бериладиган бўлди.

O‘zLiDePнинг аҳоли билан олиб бораётган мулоқотлари давом этмоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+