Ҳозиргача тоза ичимлик сувини 1 км масофадан ташиб ичяпмиз, дейишмоқда янгиободликлар

09.09.2018, 21:10

Ҳозиргача тоза ичимлик сувини 1 км масофадан ташиб ичяпмиз, дейишмоқда янгиободликлар

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Сурхондарё вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари Ангор туманидаги “Улуғбек” ҳамда “Янгиобод” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлишди.

Ангор туманидаги мазкур маҳалларда 1419 та хонадон, 7405 нафар аҳоли мавжуд. Хусусан, ушбу ҳудудларда жами бўлиб 17 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Мулоқотлар давомида аҳолини  газ, электр энергияси, сув, ишсизлик, ободонлаштириш, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга доир муаммолари қийнаб келаётганлиги аниқланди.

Жумладан, “Улуғбек”  МФЙ фуқароси Севара Махманазарова  туман марказида қандолат махсулотларини сотиш маркази қурилиш ишларини бошлаган,   ушбу марказни тўлиқ тамирлаш учун 21 млн сўм миқдорида 7% ли кредит олишда амалий ёрдам сўраб ишчи гуруҳга мурожаат қилди. Ушбу муаммо юзасидан маҳаллий Кенгаш депутати  Эркин Жаббаров “Микрокредитбанк” Ангор туман филиалига депутатлик сўрови юборди ва муаммо ўз ечимини топди.

Шунингдек, ушбу маҳалладаги  якка тартибдаги тадбиркор Илёс Каримов ҳозирда фаолият юритаётган тегирмонида олий навли ун ишлаб чиқармоқчи. Бунинг учун  олий навли унни Тошкентдаги ушбу соҳа билан шуғулланувчи  тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.   Мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган  тадбиркорлар билан боғланиб ҳамкорлик ишларини йўлга қўйди.

Шунингдек, “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан 11 нафар ёшлар ишсизлиги сабабли  иш топиб беришда ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатлари юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш маркази орқали боғланиб маҳаллаларда янги ташкил этилган жамоатчилик асосидаги ободонлаштириш бирлашмасига ишга жойлаштириш бўйича келишиб олинди.

-Маҳалламиз “Обод қишлоқ” дастурига тушган бўлсада ҳозирга қадар “Тутзор” кўчасида яшовчи 32 та хонадон тоза ичимлик сувини 1 км узоқ масофадан ташиб ичади, тоза ичимлик суви учун хатто кран хам ўрнатилмаган, мутасаддиларга мурожаат қилганимизда ҳар гал пуч ваъдалар бериб кетадилар, дейди- “Янгиобод” МФЙ фуқароси Абдурасул Жумаев.

Ушбу масалага ҳам ижобий ечим топиш мақсадида партия депутатлик гуруҳи аъзолари ўз назоратига олишди.

 Эркин  АБДУЛЛАЕВ,

  O‘zLiDeP Ангор туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП туман Кенгаши депутатлар гурухи ижрочи котиб 2018-09-10 15:02:10

Маколадан куриниб турганидек, жойлардаги O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тузилган ишчи гурух аъзоларининг ахоли билан тўғридан тўғри мулоқот қилиши жойлардаги бир канча муоммаларни шу жойнинг узидаёк ечишга эришмокда. Бу эса халкимизнинг хурсандчилигини таъминлаб хар бир ойланинг фарован яшашига асос булари сузсиз.


Халқ депутатлари Жиззах вилоят Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати O‘zLiDeP гуруҳи раҳбари М.Абдувалиев2018-09-10 14:22:06

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тузилган ишчи гурухнинг ахоли билан тўғридан тўғри мулоқот қилиши жойлардаги иш самарадорлигини янада кенгроқ амалга оширилишига сабаб бўлади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-10 12:28:12

Депутатларимиз халқ муаммоларини ечишга хизмат қилмоқда


Жасур Рустамов (Навоий шахар)2018-09-10 10:26:47

ishchi guruh a'zolariga omad vatanimiz istiqboli rivojida xizmat qilib hech ham charchamanglar.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-10 08:52:27

ИШЧИ ГУРУҲДА СИДҚИДИЛДАН ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳамда ҳудудлардаги барча ходимларнинг фаолиятига омад тилаб кейинги марраларни забт этишига куч кувват тилайман..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+