O‘zLiDeP вакиллари озиқ-овқат дўкони қурмоқчи бўлган косонлик тадбиркорга имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашади

11.09.2018, 16:47

O‘zLiDeP вакиллари озиқ-овқат дўкони қурмоқчи бўлган косонлик тадбиркорга имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашади

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Косон туманидаги Пудина маҳалласи бўлди.

Айтиш жоиз, бугун олис ва чекка ҳудудда жойлашган “Пудина” маҳалласида “Обод қишлоқ” Дастури доирасида ички йўлларни таъмирлаш, 76, 89-сонли мактабларни реконструкция қилиш, аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Шу сабабли партия фаоллари дастлаб ҳудудда дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

– Маҳалламизда 1100 та хонадон бўлиб, уларда 4800 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси У.Болтаев. ­– Шу боис, маҳалламиз ушбу дастурга киритилган ва дастур доирасида қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эътиборлиси, бундай хайрли ишларда фуқароларимиз ҳам қараб тургани йўқ. Ҳар бир кўчада ариқлар тозаланиб, имкони борлар бетон ариқлар ётқизяпти. Очиғи, бундай бунёдкорлик ишларидан беҳад шодмиз.

Мулоқотлар давомида шунингдек, аҳолини савдо қилиш учун узоқ масофадан қатнаб келиши маълум бўлди. Ишчи гуруҳ вакиллари эса маҳаллада савдо дўкони қурмоқчи бўлган тадбиркорга “Ҳар бир оила ­– тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олишда кўмаклашишини айтишди.

Хуллас, ўрганишлар туманда аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммолар, ечимини кутаётган долзарб масалаларни рўй-рост кўрсатиб берди. Айниқса, аҳолининг электр энергияси таъминоти ва банк хизматлардан норози экани маълум бўлди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+