Ишчи гуруҳ “Файзиобод”МФЙ аҳолиси билан учрашди

13.09.2018, 18:37

Ишчи гуруҳ   “Файзиобод”МФЙ аҳолиси билан учрашди

O‘zLiDeP фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Пискент туманидаги “Файзиобод” маҳалласида  бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.

Ташриф чоғида партия фаоллари дастлаб ҳудудда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Ушбу маҳалла 2012 йил ташкил этилган. Маҳалла ҳудудида 809 та хонадон бўлиб, уларда 5242 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни чоғда маҳалладаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Обод” кўчаси, “Истиқлол” кўчаси, “Мустақиллик” кўчаси, “Шифокор” кўчаси, “Мингчинор” кўчаси, “Пахтакор” кўчаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун эса МФЙга 12 млрд 204 млн. сўм маблағ ажратилган.

Учрашувлар давомида шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Аҳоли томонидан газ, ичимлик суви, ишга кириш ва бошқа масалаларда ўртага ташланган мурожаатлар халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан тегишли ташкилотларга сўров юборилди.

Ишчи гуруҳнинг жойлардаги аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-14 08:50:12

Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун булган тинч ва асоийшта мамлакатда яшаб турганимиздан хар бир инсон хурсанд булишимиз керак. Партиямиз ишчи гурухи тамонидан амалга оширилаетган ишлар уз самарасини бермокда. Хонодонларга кириб сухбат утказиш, яшаш шаройитлари билан танишиши ва муоммаларини урганиш амалий ердамлар курсатиш каби хайрли ишларнинг барчаси халкимиз розилиги учун


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+