15 нафар қорақалпоғистонлик ёшлар O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди
21.09.2018, 16:47
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази Нукус шаҳрида партия фаолларининг билим ва малакаларини янада ошириш, улар орасидан тарғиботчи ёш лидерларни тайёрлаш мақсадида “Лидерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар тренинг ташкил этди.
Семинарда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, қуйи бўғин етакчилари, кадрлар захирасига олинган партия фаоллари ва ОАВ вакиллари қатнашди.
– Тадбирда ёшларга қандай қилиб депутатликка сайланиш мумкинлиги ва депутат бўлиб сайлангандан кейин қандай вазифаларни бажариш кераклиги ҳақида батафсил маьлумот берилди, – дейди партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Ўтемисов. – Мақсад келажакда депутат бўлишни ният қилган ёшларнинг сиёсий билимини оширишга кўмаклашиш, уларда лидерлик қобилиятини шакллантиришдан иборат.
Тадбир давомида Қорақалпоқ давлат университети доценти Наргиза Сагиндикова омма олдида нутқ сўзлаш маданияти ва инсоннинг ўзига бўлган ишончини ривожлантириш мақсадида интерактив методлардан фойдаланган ҳолда маҳорат дарси ўтди.
Тадбир якунида 15 нафар фаол ёшлар лидерлик қобилияти бўйича O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.
А.Умирбеков,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши фаоли
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Билдирилган фикрлар
Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгшаи ижрочи котиб 2018-09-21 17:01:33
Маколадан куриниб турагнидек партия фаоллари учун укув семинарларни мунтазаам равишда ташкиллаштириш электораимизнинг сиёсий ва хукукий саводхонлигини оширишда асос булари сузсиз. Катнашчилар уз ора фикр ва тажриба олмашади. Бу эса келгуси ишлар саморадорлигин мустахкамлайди. Барча софдошларимизга куч кувват тилаймиз