Самарқандлик Бахтиёр Одилов 700 та янги иш ўрни яратмоқчи

24.09.2018, 10:10

Самарқандлик Бахтиёр Одилов 700 та  янги иш ўрни яратмоқчи

 “Фаол тадбиркорлик - ижодкор нигоҳида” танловига

Самарқандлик Бахтиёр Одилов қарийб 30 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланади. Дастлаб оддий ғишт (шлакоблок) қуювчи ишчи сифатида фаолият бошлаган тадбиркор, ҳозирда  “Истиқлол шўъласи” кўп тармоқли фермер хўжалигига раҳбарлик қилиб келмоқда. Эътиборлиси, унинг қўл остида 300 га яқин ёш меҳнат қиляпти.   

–Талабалик кезларимда (шлакоблок) ғишт қуйиш цехига ишга кириб, ғишт қўйишнинг барча сир-асрорларини пухта ўргандим, – дейди Б.Одилов. –Шундан сўнг, кичикроқ цех ташкил қилдик. Ўша кезлари ёнимда фаолият юритаётган тадбиркор бир соатда 2000 донадан ортиқ (шалакоблок) ғишт ишлаб чиқарар эди. Биз эса бир ойда 900 дона ғишт қуярдик. Лекин маҳсулотларимиз сифати жуда юқори эди. Шу боис, маҳсулотларимиз ички бозорда харидоргир эди.

Айтиш жоизки, мазкур фермер хўжалиги 2002 йилдан буён қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг боғдорчилик йўналишида 10 гектар майдонда гилос, олма, узум каби меваларни етиштириш билан шуғулланади. Фермер хўжалиги раисининг айтишича, жорий йилда улар 80 минг долларлик гилос меваларини Россия давлатига экспорт қилган.

–Кейинги йилларда юртимизда тадбиркорларни эмин-эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда, – дейди тадбиркор. –Шу боис, яратилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланиб, фаолиятимни янада кенгайтирмоқчиман. Шу кунларда эса Нарпай туманида цемент ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширяпмиз. Агар корхонамиз ишга тушса, 700 киши доимий иш билан таъминланади.

Дарвоқе, қаҳрамонимиз нафақат тадбиркор, балки халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашидаги партия депутатлик  гуруҳи аъзоси ҳамдир. Шу сабабли у халқ ноиби сифатида фуқаролар ишончи ва меҳрини қозониб келяпти.

– Бахтиёр халқ дарди билан яшайдиган, камтарин, тутган жойини кесадиган йигит. Мактабимиз таъмирталаб бўлиб қолган эди. 2012 йил унинг  саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд туманидаги 43- умумтаълим мактаб тўлиқ капитал таъмирланди, – дейди Самарқанд туманидаги 43-мактаб директор ўринбосари Муродқул бобо Маъдиев. – Қолаверса, ўз ҳисобидан мактаб дарвозасини янгидан қуриб берди. Биз ундан миннатдормиз, тарбия берган ота-онасига минг раҳмат!

–Бахтиёр Одилов шу мактабни тамомлаган, – дейди тумандаги 40 - мактаб директори Нилуфар Мажидова. –Шу боисдан ҳар гал:  “Муаллима қанақа муаммоларингиз бор, биздан нима ёрдам?”, деб сўраб туради. Ҳозирда мактабимизда у кишининг саъй-ҳаракати билан икки қаватли иншоот қад ростламоқда. Унинг биринчи қавати кутубхона ва ўқув зали, иккинчи қавати эса фаоллар залига мўлжалланган. Илоҳим, юртимизда шундай ишбилармон, юрт фидоийлари бор бўлсин, уларнинг сафи кенгайсин!

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1626
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-24 14:46:59

Ўйлайманки Нарпайдаги цеминт ишлаб чиқариш корхонаси тез орада ишга тушади ва яратилаётган 700 иш ўрни аҳолини бандлигини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида халқнинг миннаддорчилиги ошишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+