O'zLiDeP депутатлик гуруҳи фаолиятини кучайтириш бўйича галдаги вазифаларни белгилаб олди

01.10.2018, 12:17

O'zLiDeP депутатлик гуруҳи фаолиятини кучайтириш бўйича галдаги вазифаларни белгилаб олди

Самарқандда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва партия депутатлик гуруҳларининг ҳисобот давридаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи давомида партия депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилди.

Йиғилишда O'zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров сўзга чиқиб, депутатлик гуруҳлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланган Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари ҳамда доимий комиссиялар муҳокамасига масалалар тақдим этилишини танқидий баҳолади. Кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши, фаолият юритишидаги тўсиқ ва муаммоларни ҳал этилишидаги салбий ҳолатлар, айниқса фаолияти тўхтаб қолган ва ёпилиб кетаётган субъектлар фаолиятини ўрганиш борасидаги ишлар етарли эмаслиги таъкидланди.

Шундан келиб чиқиб, ижрочи котибларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси юзасидан ташаббус тартибда маҳаллий ижро органлари вакилларининг ахборот ва ҳисоботларини Кенгашлар сессияларида эшитишни ташкил этиш вазифаси топширилди.

Йиғилишда шунингдек, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг вилоятга ташрифи давомида аниқланган камчилик ва муаммолар бўйича мурожаатларни ҳал этиш борасида кунлик вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Самарқанд 

вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-10-03 09:54:52

Ижрочи котибларимизга қўйилган галдаги вазифалар уларнинг ўз хизмат вазифаларига бўлган маъсулиятини янада оширади.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-01 22:46:55

Партия бошқарув аппаратида ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳлари раҳбарларининг ташаббускорлиги, ишчанлиги, фаоллиги партиямиз ғояларининг халқ орасида кенг ёйилишига, пировардида партиямиз мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги нуфузининг ортишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+