Бухорода интернетдан самарали фойдаланишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

01.10.2018, 12:18

Бухорода интернетдан самарали  фойдаланишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Бухоро туман хокимлигида  “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернет ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъуллари, ўқувчи-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Фарзандларимиз маънавий имминутетининг йўқлиги боис баъзан виртуал олам домига тушиб қолишмоқда, – дейди партия туман Кенгаши аппарат-раҳбари С.Бафоев. – Шу боис, бугун  ёшларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва уларни турли ёт ғоялардан асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Чунки ёшларнинг интернет тармоғидан белгиланган меъёрлар асосида фойдаланиши эртамиз эгаларининг маънавий-аҳлоқий тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади

Тадбир якунида ёшларнинг интернет манбаларидан фойдаланиш даражасини ўрганишга қаратилган сўровномалар тарқатилди. Шунингдек, таълим муассасалари билан келишган ҳолда ёшларни интернетдан тўғри фойдаланишига бағишланган ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1604
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+