Самарқандда O‘zLiDeP кўмагида 20 киши ишсизлик балосидан қутулди

04.10.2018, 18:35

Самарқандда O‘zLiDeP кўмагида 20 киши ишсизлик балосидан қутулди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати ҳамда партиянинг барча ҳудудий кенгашлари ва депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар жойларда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб келмоқда.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда, учрашувларда кўплаб масалаларда ёрдам сўралди. Айни пайтда ишчи гуруҳ уларга ижобий ечим топишга интилмоқда, бунинг учун ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилиб, қатъий назоратга олинган. Туман, шаҳар, вилоят даражасида ҳал этилиши пайсалга солинаётган масалалар қайтадан ўрганилиб, тегишли вазирликларга жўнатиляпти. Ишнинг қандай якун топганини билиш учун дам-бадам мурожаатчилар билан боғланиб, шунга қараб иш тутилмоқда.

 Ўрганилган муаммоларнинг ижобий ҳал этилишини Самарқанд вилояти мисолида таҳлил этадиган бўлсак, вилоятнинг 14 та тумани ва 2 та шаҳридаги “Обод қишлоқ” (“Обод маҳалла”) Давлат дастурига киритилган маҳаллалардаги 1 689 та хонадонда 8 456 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда ва уларда 2 312 та муаммо аниқланди. Томорқалар учун оқар сув, истеъмол учун ичимлик суви етишмайди, ишсизлик, газ, электр энергияси таъминоти, кредит олиш билан боғлиқ камчиликлар, коммунал соҳадаги нореал қарздорлик, йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги ва ҳуқуқий масалалар шулар жумласидандир.

Сўрамоқчи бўлиб турибсиз: хўш, муаммо-ку бор, аммо уларнинг ечими нима бўлаяпти, деб. Ҳамма гап ана шунда! Унда эшитинг: ҳозиргача 20 киши ишсизлик балосидан қутулди (Булунғур, Иштихон, Оқдарё, Пахтачи туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри бўйича. Бошқа туманларда эса ҳозирча амалий натижа йўқ). Ичимлик суви ва газ таъминоти етишмовчилигини ҳам бартараф этишга эришиляпти.

Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, баъзи масалаларни ҳал этиш бўйича ўзгариш йўқ. Масалан, кредит олиш истагини билдирган аҳоли таклифларининг қаноатлантирилиши кечикмоқда. Бу борада умуман иш қилинмаяпти, деган хулосага бормаслик керак. Негаки, ушбу жараённинг оқсашида мурожаатчининг ҳужжатларни расмийлаштиришдаги ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1509
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-05 09:36:49

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказган партия фаоллари тамонидан куплаган муоммалар хал килинишида амалий ердамлар курсатилмокда. Маколада айтилганидек Самаркандлик 20 киши иш билан таъминланишида ердам килинган, рахмат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+