O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан андижонлик хотин-қизларга уч кунлик бепул тиббий кўрик ташкил этилди

08.10.2018, 18:32

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан андижонлик хотин-қизларга  уч кунлик бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Ҳошияхон Мирзаева Андижон шаҳрининг Уйғуробод маҳалласида истиқомат қилади.  Бир неча йилдан буён тизза соҳасидаги жарроҳлик оғриғидан азият чекади. Айни вақтда 2-гуруҳ ногирони. Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шоҳруҳбек Солиев ҳамда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган уч кунлик бепул тиббий кўрикда Ҳошияхон Мирзаева мутасаддилар  томонидан ўзига кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликдан боши осмонга етди.

-Саломатлигимни яна бир бор тиббий назоратдан ўтказай деб келгандим, - дейди фуқаро. -  Бугун ҳам соғлигимни текширтирдим, ҳам бепул дори-дармонларга эга бўлдим. Биз каби эътибор ва меҳрга муҳтожларга  бундай беминнат имкониятни яратган депутатга раҳмат!

Андижон шаҳрининг “Гумбаз”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Наврўз”, “Саноат”, “Уйғуробод” маҳалларида яшовчи хотин-қизлар учун  ташкил қилинган уч кунлик чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикда 1000 нафарга яқин аёллар ва болалар саломатликларини текширувдан ўтказдилар. Шаҳар тиббиёт бирлашмасидаги тор соҳа мутахассислари ҳамда УЗИ, ЭКГ, лабаротория текширувларида  аниқланган касалликлар бўйича “Соғлом авлод учун” хайрия фонди Андижон филиали томонидан 871 миллион  230 минг сўмлик дори-дармонлар бепул тарқатилди.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини мухофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда 80 нафар аёллар аниқланган турли касалликлар бўйича стационар ва амбулатор даволанишга жалб қилинди, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши масъул ходими Муяссархон Умурзақова. – Шунингдек, тиббий кўрикда туғруқ ёшидаги  аёллар, имконияти чекланган болалар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилди.

Умидахон  Исаева,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар қаноти бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1645
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-10-09 16:38:33

Ҳаммамизга маълумки мамлакатимизда аёлларнинг ўрни жуда ҳам юксак даражада қадрланади. Аёлларнинг соғлиги эса бу келажак авлодларнинг соғлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Партиямиз ташаббуси билан ташкил этилаётган бепул кўрикдан ўтказиш бу ўз навбатида аёлларга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг бир кўриниши десак асло муболаға бўлмайди.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-09 15:48:08

Партиямиз ташаббуси билан аелларнинг ва болаларнинг соглигини саклаш ва хар тамонлама куллаб кувватлаш эътибор ва хурмат саналади. Бепул курикдан утказиш бу амалий ердам булиб саналади. "Соглом ойла- мустахкам ойла" лойихаси буйича жойлардаги утказилаетган тадбирлар уз самарасини курсатиб отирганлиги кувончли албатта


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+