OʻzLiDeP Миробод туманида Президентимиз қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди

08.10.2018, 18:46

OʻzLiDeP Миробод туманида Президентимиз қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод туман Кенгашлари ҳамкорликда Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туман Адлия бошқармаси вакиллари, Прокуратура, Давлат Солиқ инспекцияси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамда кўчмас мулк Кадастри давлат корхонаси ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

– Туманимизда жорий йилнинг тўққиз ойи якуни бўйича оилавий корхоналар сони 169 та, ЯТТлар сони эса 70 тани ташкил этади, – дейди Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Orion Medicity” масъулияти чекланган жамияти директори  Шоира Джаббарова. – Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан мос равишда 30 ва 34 тага кўпайди. Бир сўз билан айтганда, Президентимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайишига, янги тадбиркорлик субъектларнинг пайдо бўлиши, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.   

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-09 15:11:37

Ўйлайманки бу каби тадбирларнинг ҳудудларда ўтказилиши кўп сонли тадбиркорларнинг иш самарадорлигига ижобий таъсир этади. Аҳолининг тадбиркорлик куникмаларини ошириш эса партиямизнинг асосий мақсадларидан биридир.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-09 15:07:01

Маколада айитилганидек хар бир карор ва фармойишлар жойларда бажарилиши билан ахамиятли. Биз партия фаоллари ва депутатларимиз тамонидан жойларда тугри ва аник тушинтирилиши учун жавобгарчиликни кучайттиришимиз лозим. барча карорлар ва фармоийшлар халкимизнинг тинчлиги ва асойишталиги турмушимиз ободанчилиги йулида эканлигини хар бир таргибот ва ташвикот ишларида амалга оширишимиз зарур


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-08 23:11:23

Президент қарорини ижросини жойларда таъминлашга кўмааклашиш мақсадида ўтказилаётган бундай тадбирлар ҳудудларда тадбиркорлик субъектларининг кўпайишига, бу эса ўз навбатида янги иш ўринларининг пайдо бўлишига, пировардида халқ фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+