O‘zLiDeP “Nanyаng Red cotton Angel Tekstile” қўшма корхонаси муаммосини ҳал қилди
10.10.2018, 19:47
“Nanyаng Red cotton Angel Tekstile” Избоскан туманининг салоҳияти баланд қўшма корхоналаридан бири. Мазкур Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолиятини кенгайтириш мақсадида 21,984,21 квадрат метр ер майдонини 3.5 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан олган эди. Бироқ ушбу масаланинг ечими қонуний тарафда қолган, яъни туман мажбурий ижро бюроси томонидан қўшма корхона тасарруфига меъёрий ҳужжатлар асосида ўтказиб берилиши қолган, холос. Мутасадди идоранинг лоқайдлиги, ишни орқага суриб келаётгани ижрочи директорнинг O‘zLiDeP Избоскан туман Кенгашига мурожаат қилишига сабаб бўлди.
– Яхшиям, партия билан доимий ҳамнафасмиз, – дейди қўшма корхона ижрочи директори Зафаржон Комилов. – Айни муаммога ечим излаётган вақтимиз корхонамиз қошидаги бошланғич партия ташкилотида тадбир бўлиб ўтди. Мурожаатимиз ўртага ташлангач, муаммойимиз партия Избоскан туман Кенгаши кўмаги билан қонуний ҳал қилинди. Эндиликда фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча 300 ишчи ўрни яратамиз.
Айни вақтда қўшма корхонадаги сафдошларимиз сони тобора ортиб бормоқда.
Зуҳрахон Ҳайдарова,
O‘zLiDeP Избоскан
туман Кенгаши ижрочи котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг