Францияда эришилган келишувлар мамлакатимиз тадбиркорлари ва ишбилармонлари учун ҳам катта имкониятлар яратади

10.10.2018, 20:19

Францияда эришилган келишувлар мамлакатимиз тадбиркорлари ва ишбилармонлари учун ҳам катта имкониятлар яратади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Президентимизнинг Францияга давлат ташрифини биз партия ходимлари ҳам катта қизиқиш билан кузатдик. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди. Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўтган йилларда Франциядан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми қарийб 1 миллиард долларни ташкил этди.

Музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми мавжуд имконият ва салоҳиятга мос эмаслиги таъкидланди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, “МЕДЕФ” Франция тадбиркорлари ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган бизнес-форумда Европанинг илғор тажрибаси, билими ва технологиялари асосида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, Франция тараққиёт агентлиги билан умумий қиймати 1 миллиард еврога яқин инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди. Франциянинг етакчи “Натиксис”, “Креди Агриколь” банклари ва “БиПиАй” экспорт-импорт агентлиги билан 1,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида битимлар тузилди.

Франциянинг “Эйрбас”, “Тоталь”, “Винчи”, “Орано”, “Тоталь Эрен”, “Веолия”, “Фивс Штейн”, “Буиг”, “Ранжис” ва бошқа кўплаб компаниялари билан ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширишга келишиб олинди.

Юртбошимизнинг Францияга ташрифи ва ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши O‘zLiDeP электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун ҳам катта имкониятлар яратади.

Тўрабек НАЗАРОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    1274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шавкат Сафарбаев ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши раиси2018-10-15 10:22:37

Мухтарам юртбошимизнинг Францияга ташрифида эришилган келишувлар ҳеч шубҳасиз бизнинг партиямиз электоратлари бўлган мамлакатимиз тадбиркорлари ва ишбилармонлари учун бутун Европа мамлакатларида катта имкониятлар эшикларини очди десак янглишмаймиз. Сабаби Франция Европа Иттифоқининг асосий ташаббускорларидан биридир. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича эришилган келишувлар албатта ватанимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга ва халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгшаи ижрочи котиб 2018-10-12 09:19:26

Президентимиз Францияга давлат ташрифи давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Бу уз узидан тадбиркорликни янада ривожлантиришга асос булари сузсиз. Узбекистонимизнинг ривожланган давлатлар каторидан жой олиши хар биримиз учун мактанич албатта.


А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-10-11 13:19:02

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Президентимизнинг Францияга давлат ташрифини биз партия ходимлари ҳам катта қизиқиш билан кузатдик. Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кенг муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди. Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.Юртбошимизнинг Францияга ташрифи ва ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши O‘zLiDeP электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун ҳам катта имкониятлар яратади. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар бардавом бўлсин.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-11 10:59:37

Ҳаммамизга маълумки Ҳурматли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган самарали ташқи сиёсатни бугун бутун жаҳон эътироф этмоқда. Бу ислоҳатларнинг туб замирида мамлакатимиз тақдири, Ватанимиз келажагини буюкликка қадами десак асло муболаға бўлмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+