O‘zLiDeP қашқадарёлик фаолларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олишга бағишланган тадбир ўтказди

12.10.2018, 19:52

O‘zLiDeP қашқадарёлик фаолларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредит   олишга бағишланган тадбир ўтказди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилган маҳсус ўқув курслар ўтказиб келяпти.

Ана шундай ўқувлардан бири Қарши давлат университетида бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази, туман Миллийбанк, Микрокредитбанк ходимлари, Қашқадарё вилоят савдо саноат палатаси, Қарши шаҳар солиқ инспексияси масъуллари иштирок этди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари О.Мавлонов “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, ўқув курсида, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қашқадарё вилоят бўлинмаси раҳбари А.Тоҳировнинг маърузаси тингланди.

Тадбир якунида тегишли ташкилот вакиллари бошловчи тадбиркор учун лозим бўладиган, бизнесни юритиш ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик асослари тўғрисида зарурий маслаҳатлар берилди, бизнес режа ишлаб чиқиш тартиби тушунтирилди. Бу каби махсус ўқув курслари вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб ўтмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+