O‘zLiDeP депутати тикувчилик цехи очиш учун бино олиб беришни сўраган хонқалик фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал қилди

14.10.2018, 11:47

O‘zLiDeP депутати тикувчилик цехи очиш учун бино олиб беришни сўраган хонқалик фуқаронинг мурожаатини ижобий ҳал қилди

O‘zLiDeP Хонқа туман Кенгаши “Нуробод” ва “Катта куч” МФЙда сайёр қабул ташкил этди. Сайёр қабулда партия вилоят ва туман Кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди. Учрашувда “Катта куч” маҳалласида яшовчи Комилжон Бабажонов ўғлининг кўзини операция қилиш учун ордер олишда ва операция учун маблағ топишда қийналаётганини айтиб мурожаат қилди. Ушбу фуқарога амалий кўмак бериш мақсадида Хонқа туман Кенгаши депутати Аҳмаджон Яхшимуратов 1 млн сўм миқдорида ҳомийлик қилишини ва яна бошқа ҳомийлар топишда ва ордер олишида ҳам амалий ёрдам беришини айтди.

Шунингдек, сайёр қабулда ички йўлларнинг ёмонлиги, суюлтирилган газ баллонларининг вақтида етиб келмаслиги, ишсизлик, томорқаларга сув етишмаслиги ва шу каби 10 дан ортиқ муаммолар кўтарилди.

- Аёлим уйда 3 нафар шогирдлари билан тикувчилик қилади, – дейди “Нуробод” маҳалласи фаоли Хакимбой Юсупов. – Бугун сайёр қабулга келиб тўғри қилган эканман. Сабаби аёлимга тикувчилик цехи ташкил қилиши учун қулай бино топишда қийналаётган эдик. Бугун ушбу масалани ҳал қилишда ўзимиз сайлаган депутатимиз А.Яхшимуратов ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Отажоновлар кўмак беришларини айтдилар.

Таъкидлаш керак, сайёр қабулдан сўнг 2 нафар ишсиз фуқаролар туман ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилди.   

Қудрат Бекметов

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-10-16 08:50:43

Жойлардаги утказилаетган саёр кабуллар халкимизнинг уйлантириб юрган муоммаларини хал килишда амалий ердам булмокда. Халкнинг орасига кириб бориш бу уларга деган хурмат ва эътибор.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-15 17:03:23

Депутатлар бугунги кунда кўплаб фуқороларнинг муаммоларини ижобий ечимига кумаклашмоқда. Депутат кумаги билдан яна битта тадбиркорнинг муаммоси ижобий ечим топган экан демак партия самарали фаолияда десак асло муболаға бўлмайди менимча.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+