Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га алоҳида масъулият юкланди

19.10.2018, 17:56

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантиришда “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га алоҳида масъулият юкланди

Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича қабул қилинган давлат дастурида жорий йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда логистика тизимини ривожлантириш белгилаб қўйилган эди. Дастурни амалга ошириш бўйича бир қатор қонуности ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ана шундай меъёрий ҳужжатлардан бири. Қарор билан экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида мева-сабзавот экспорти тартибига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг қарори билан юридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Энг муҳими, бундан буён тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, органик қишлоқ хўжалиги бўйича дастлабки қадам қўйилди. Яъни, мамлакатимизда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ, мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳозирги вақтда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларнинг турлари, ҳажмлари, суммаси ва етиштириш ҳудудлари кесими тўғрисидаги маълумотларни, экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали” ишлаб чиқилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича қайд этилган чора-тадбирлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан экспорт логистикаси масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бунда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича алоҳида вазифалар юкланди.

Мазкур қарор ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иш шароитларини яхшилаш, мамлакат экспорт  салоҳиятини ошириш имкониятини беради.

Ислом Зокиров,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O‘zLiDeP

фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-19 23:02:21

Ўзбекистон мева-сабзавотга бой мамлакат ҳисобланади. Бу бойликдан унумли фойдаланишда маҳсулот экспорти муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан қараганда Президентимизнинг жорий йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори бу соҳани ривожига катта туртки бериши шубҳасиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+