Жиззахлик 25 нафар битирувчи партия кадрлари захирасига олинди

30.10.2018, 09:45

Жиззахлик 25 нафар битирувчи  партия кадрлари захирасига олинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Баркамол ёш авлод – Ватанимиз келажаги, юртимиз ишончи ва таянчи” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, талаба-ёшлар  ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

–Тадбир давомида партия фаолияти, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдик, – дейди Жиззах политехника институти талабаси Жаҳонгир Ғаниев. – Очиғи, бу каби тадбирлар биз каби ёшлар учун ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратиш баробарида  ёшларнинг мамлакатимиз ривожида бевосита иштирокини таъминлаш, ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилади.

Тадбир якунида олий ўқув юртини тамомлаётган 25 нафар талаба-ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.  

Олим НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+