Самарқандлик маслакдошларимиз сони яна 300 нафарга кўпайди
30.10.2018, 09:50
Ҳозирги кунда O‘zLiDeP аъзоларининг 49 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу боис, бугун партия “Ёшлар қаноти” томонидан ёшлар ўртасида 10 га яқин лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилган.
O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашувда партиянинг ёшларга оид лойиҳалари мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастурлари, шунингдек, O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари тўғрисида ёшларга тушунчалар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Тадбир сўнггида 300 нафардан ортиқ йигит-қиз O‘zLiDeP сафига қабул қилинди.
Қ.ШОЙИМОВ,
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши
бўлим мудири
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг