Жиззахда 20 нафар талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

05.11.2018, 11:19

Жиззахда 20 нафар талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан Жиззах Давлат педагогика институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этди.

  Мулоқотда ушбу лойиҳанинг аҳамияти ҳамда “O`zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси ҳақида, “Ёш либераллар” клуби ва унинг “Келажак депутатлари”, “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти тўғрисида ёшларга кенгроқ маълумотлар берилди.

–Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз тараққиётини белгилай оладиган билимли, ташаббускор ёшларни кашф этиш, улардан партиянинг заҳира кадрларини тайёрлаб боришдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлим мудири Акром Шаҳаров. –Шу боис, бу борадаги тадбирларни вилоятнинг  барча олий ўқув юртларида ташкил этяпмиз.

Тадбир сўнггида 20 нафар талаба-ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

 Холмат ТЎРАЕВ,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шохрух Ўразбоев. Жиззах вилояти Зарбдор тумани O‘zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-11-06 15:15:32

Ишларга ривож !!!


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-05 15:40:46

Маколадан куриниб турганидек, партия тамонидан утказилаетган тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз тараққиётини белгилай оладиган билимли, ташаббускор ёшларни кашф этиш, улардан партиянинг заҳира кадрларини тайёрлаб боришдан иборат,


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+