Ёшларда интернет маданиятини ошириш керак, дейишмоқда кегейлилик маслакдошларимиз

06.11.2018, 16:36

Ёшларда интернет маданиятини ошириш керак,  дейишмоқда кегейлилик маслакдошларимиз

O‘zLiDeP Кегейли туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликниниг олдини олиш масалалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги  партия депутатлик гуруҳи аъзолари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

– Интернет тез ва арзон ахборот олиш, уни қайта ишлаш ҳамда  етказишда беқиёс манбадир, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгаши фаоли К.Танирбергенов. – Лекин ёшларимиз кирадиган сайтларнинг ҳаммасини ҳам маънавий-ахлоқий талабларга жавоб беради, деб бўлмайди. Шу боис, бугун ёшларда ахборот олиш ва ундан фойдаланиш маданиятини кучайтириш, бу борада таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқ.  

Тадбирда лойиҳа доирасида ёшлар иштирокида ток-шоулар тайёрлаш, ўқув курслари ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-07 08:40:56

Хакикатдан хам хамма анрсанинг экки тамони булади яхши ямон,. Хозирги эркин ривожланиш даврида интернетдан хар бир хонадон хар бир шахс фойдаланади. Сизга керакли барча маълумотларни олиш мумкин. Ешларимиз эса кизикувчанг булгани сабаб уларни укитиш ва интернетдан тугри фойдаланиш буйича маслахатлар берилса албатта максадга мувофик буларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+