Ногиронлиги бўлган шахслар – партиямиз эътиборида

04.12.2017, 17:20

Ногиронлиги бўлган шахслар – партиямиз эътиборида

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси ва Корея маданияти маркази раҳбари Виктор Пак партия Тошкент вилояти Кенгаши билан биргаликда Ўрта Чирчиқ туманидаги 12-сонли болалар мусиқа ва саньат мактабида хайрия тадбири ташкил этди.

Тадбирда O'zLiDeP Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари ҳамда имконияти чекланган шахслар иштирок этди.  

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг ташкил этилгани ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг амалий натижасидир. Айни пайтда жамиятнинг туман бўлими 750 нафар жисмоний имконияти чекланган инсонларни бирлаштирган. Ушбу ташкилот ногиронларнинг қонуний ҳуқуқ, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари учун иш жойлари яратишда амалий ёрдам бериб келмоқда.

– Саховатли инсонлар кўмаги билан байрам тадбирлари, улуғ айём кунларида ногиронлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларни ортопедик-протез маҳсулотлари, эшитиш мосламалари ва бошқа анжомлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди партия Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши аппарат раҳбари К.Расулова. – Туманда жисмоний имконияти чекланганлар учун тикувчилик, касаначилик, ошпазлик, қандолатчилик, компьютер саводхонлиги курслари ташкил этилган бўлиб, ўз навбатида улар эгаллаган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилмоқдалар. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар орасидан моҳир спортчилар, мўйқалам усталари етишиб чиқаяптики, бу ҳар биримизни қувонтириши, шубҳасиз. Айниқса, паралимпиячи йигит-қизларимиз қўлга киритаётган ютуқлар қалбимизга алоҳида фахр бағишлайди.

Тадбир якунида ногиронлиги бўлган шахсларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2252
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

сардор 2018-08-01 10:50:18

Ассалому алайкум мени ногиронман хечкайерга ишга олмаяпти нима қилсам бўлади жисмони ногиронман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+