O‘zLiDeP депутати кўмагида 3 нафар фуқаро суюлтирилган газ баллони билан таъминланди

12.11.2018, 10:01

O‘zLiDeP депутати кўмагида 3 нафар фуқаро  суюлтирилган газ баллони билан таъминланди

Ҳалимахон Тожиева Андижон шаҳар, “Деҳқонобод” МФЙ, “С.Неъматуллаев” кўчасида яшайди. У қиш-қировли кунлар яқинлашгани сари хавотирда қолди. Боиси, Ҳ.Тожиева яшаётган маҳаллада табиий газ етиб келмаган.

Шунинг учун унга суюлтирилган газ баллони жуда зарур. Бироқ уни харид қилишга имконияти етмаётган фуқаро бу борадаги мурожаати билан Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдулатиф Исламовга мурожаат қилди.

Депутат мурожаатни атрофлича ўрганиб чиқди ва “Водийгазтаъминоти” унитар корхонасига сўрови юборди. Тез кунда Х.Тожиева ҳамда шу кўчада яшовчи Неъматжон Омонбоев ва Хатирахон Сотволдиевага депутат ёрдами билан суюлтирилган газ баллонига олиб берилди.

–Партиямизнинг 15 йиллиги арафасида мазкур мурожаатларнинг ижобий ечим топгани ҳам ютуғимиз, – дейди депутат. – Фуқаролар бизга ишоняптими, демак, уларнинг ишончига муносиб иш юритишимиз керак. Шу нуқтаи назардан айни вақтда аҳоли томонидан келиб тушаётган муаммоларга  имкон қадар тезроқ ечим топишга ҳаракат қиляпмиз.

Жаҳонгир ЖИЯНОВ,

O‘zLiDeP Андижон шаҳар

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1016
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+