O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлган мирзаободлик ёшлар учун саёҳат уюштирди

21.11.2018, 16:34

O‘zLiDeP ўз бизнесини бошламоқчи бўлган мирзаободлик ёшлар учун саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши Мирзаобод қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирди.

Дастлаб ёшлар Гулистон шаҳридаги “Бек” бирлашмасига қарашли текстил корхонасига борди.

Ташриф чоғида ёшлар ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга тайёрлаш жараёни ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан танишди.

Корхона раҳбарининг айтишича, корхона асосан текстил маҳсулотлари, хусусан, эркаклар, аёллар ва болалар учун мавсумий кийим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Корхонада эса 800 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади.

 –Ушбу саёҳатдан кўзланган мақсад – ёшларни тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари билан таништириш ва уларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантиришдан иборат эди, – дейди O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Хабибулла Сулайманов. – Шу боис, саёҳат давомида иштирокчиларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш йўл-йўриқлари ҳақида кенгроқ маълумотлар беришга ҳаракат қилдик.

Кейинги манзил Мирзаобод туманидаги “Bek cluster” МЧЖга қарашли иссиқхона бўлди.

Шу куни мазкур кластер майдонида вилоятдаги хусусий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада намойиш этилган текстил маҳсулотлари, қуёнчилик, паррандачилик маҳсулотлари эса ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+