O‘zLiDeP депутати ёрдамида Шахло Самадованинг иккала опаси ногиронлик аравачаси билан таъминланиб, хонадонга электр энергияси етказилди

05.12.2017, 15:53

O‘zLiDeP депутати ёрдамида Шахло Самадованинг иккала опаси ногиронлик аравачаси билан таъминланиб, хонадонга электр энергияси етказилди

Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июлда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида депутатлар халқимизнинг оғирини енгил қилиши, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиши бугунги куннинг муҳим вазифаси эканини алоҳида такидлагани бежиз эмас.

O‘zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши аҳолини ўйлантираётган муоммо ва масалаларни депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда ижобий ечим топишга алоҳида эътибор қаратиб келаётир.

Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мақсуда Зарипова ўз депутатлик ваколати ва маъсулиятини ҳис қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантириш  бўйича кўплаб амалий ишларни бажарди. Унга  жорий йилнинг 11 ойи давомида фуқаролар томонидан 25 та ариза ва шикоятлар тушган бўлиб, уларнинг 22 таси депутат томонидан ижобий ҳал қилинди.

Ана шундай мурожаатлардан бири Сариосиё туман “Шарғун” шаҳар “Боғушамол” маҳалласида яшовчи Шаҳло Самадованинг мурожаатидир. У икки опаси Гулбаҳор Самадова ва Санобар Самадова ногирон экани ҳамда онаси Хурсаной Самадованинг кўзи ожизлиги туфайли уларга ногиронлик аравачаси олиб беришни сўраб Мақсуда Зариповага мурожаат қилган эди. Депутатнинг сай-ҳаракатлари натижасида туман ҳокимлиги томонидан Шаҳло Самадованинг иккала опаси ҳам ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

 OzLiDeP Сурхондарё  вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1876
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+