#LIVE O‘zLiDeP фракцияси Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифалар ижросига доир 28 та қонунчилик ташаббусини илгари сурди

26.11.2018, 11:43

#LIVE O‘zLiDeP фракцияси Ҳаракатлар  стратегиясидаги вазифалар ижросига доир  28 та қонунчилик ташаббусини илгари сурди

Тадбирда партия ҳамда унинг фракцияси Ҳаракатлар стратегиясининг барча йўналишида кўзланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этгани таъкидланди. Жумладан, O‘zLiDeP фракцияси томонидан 28 та қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Улар суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, парламент назоратининг қонуний асосларини такомиллаштириш, қонунлар, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлашда парламентнинг ролини кучайтириш, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини юксалтириш, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш, давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш каби муҳим масалаларнинг самарали ҳал этилишига қаратилган.

Партия фаолиятини янги сифат даражасига олиб чиқишда ўтган йил 12 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузаларида илгари сурилган фикрлар алоҳида ўрин эгаллади. Ушбу тарихий маърузада нақадар аччиқ бўлмасин, йўл қўйган камчиликлар рўй-рост ва холисона таҳлил этилди-ки, унинг асосида партия зиммасида турган, замонамизнинг ўзи ва ҳалқимиз, электоратимиз манфаатлари ва орзу-истакларини рўёбга чиқариш масалалари талаб этаётган, ўз ечимини кутаётган муҳим вазифалар аниқлаб олинди. Бир сўз билан айтганда, Ҳаракатлар стратегияси ва ушбу йиғилишда қайд этилган халқчил вазифалар, партия фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг ғоявий асоси бўлди.

  • Кўрилди
    1516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+