O‘zLiDeP депутати 2 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланиши учун кредит олиб берди

29.11.2018, 17:32

O‘zLiDeP депутати 2 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланиши учун кредит олиб берди

O‘zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши тумандаги “Манғит” МФЙда Президентимизнинг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.

Таъкидланганидек, мазкур қарорнинг қабул қилиниши республикамизда паррандачиликни янада ривожлантириш, соҳага илғор технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, уларнинг турлари ва экспорт кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

–Мазкур соҳада оилавий тадбиркорликни ташкил этишда O‘zLiDeP фаоллари ҳам ўз хиссасини қўшиб келмоқда, – дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов. – Жумладан, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъоси О.Хусанов ташаббуси билан “Манғит” МФЙда яшовчи Азиз Ражабовга “Ёшлар келажагимиз жамғармаси” орқали 25 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб берилди. Натижада Азизбек ўз томорқасида “ғоз” парваришини йўлга қўйди. Шунингдек, “Сардоба” МФЙда яшовчи Қамариддин Мухиддиновга 18 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши ва товуқ етиштиришни йўлга қўйишга кўмаклашилди.

Тадбир якунида иштирокчилар паррандачиликни йўлга қўйган Азиз Ражабов ва Қамариддин Мухиддиновларнинг хонадонида бўлиб, фаолияти билан танишди.

  O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1719
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+