ЎзДЖТУнинг 20 нафар талабаси OʻzLiDeP кадрлар захирасига олинди

05.12.2018, 11:41

ЎзДЖТУнинг 20 нафар талабаси  OʻzLiDeP кадрлар захирасига олинди

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этди.

Унда партия Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, профессор ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

Тадбир давомида партиянинг “O`zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси ҳақида, “Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг "Келажак депутатлари” ва "Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти ва амалга ошираётган ишлари тўғрисида тушунчалар берилди.

– Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад – сиёсий жиҳатдан етук, давр талабларига жавоб бера оладиган ёшларни топиш ва уларни партия кадрлар захирасига олишдан иборат, – дейди OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим мудири Сарвархон Иброҳимов. – Чунки мамлакат келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган, интилувчан ва серғайрат, эл-юрт келажагига бефарқ бўлмаган ёшларни партиямизга аъзо бўлиши фаолиятимизга янгича руҳ, янгича нафас олиб киради.  

Тадбир якунида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 20 талаба OʻzLiDeP истиқболли кадрлар захирасига олинди.

OʻzLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+